3:50

Икки мусофир бир бири билан ажрашяпти

MP3

Ассалому алайкум азиз ака ука ва опа сингиллар. Бу хаётда хаммамиз мусофирмиз. Биз хаётимизни чақалоқлик билан бошлаб Худо насиб қилса қариганимизгача умр кўрамиз. Бу дунёда туғилишимиздан бошлаб ўлимгача мусофирларча хаёт кечирамиз. Исо Масихга эргашганлар хам мусофирлардир. Улар юрак йўлида Исо Масихнинг йўлини излаб, Уни дойим кўпроқ билишга, кундан кунга билимини оширишга харакат қилиб яшашади. Сизга хавола этмоқчи бўлган Калом дарси асосан Исо Масихга эргашиб, Унга хаётини бағишлаган, ва Худо хақиқатларини излашдаги мусофирчиликка бағишлангандир. Азизлар, эсингизда бўлса қахрамонларимиз Қуддусда тўхташган эди. Бир куни Илхом Нарсехга, ”Менимча, сен Андрей ва бошқалар билан бирга чўлга боришинг керак. У ерда сен Худога қулоқ солишни ўрганасан, ва вақти келганида одамларга таълим берасан” деб айтди.

Лекин Нарсех бунга қаршилигини билдириб, ”Аҳир мен, сен билан бирга Хитойга бормоқчиман” деди. “Нахотки, Андрейнинг гувохликларидаги буюк доноликни тушунмадинг?”деб сўради Илхом. ”Албатта тушундим. Худонинг муқаддаслигида барчамиз Унинг иродасини амалга оширишимиз кераклигини тушуняпман. Лекин мен сен билан бирга хизматимизни давом эттирамиза деб ўйладим” Нарсехнинг овози пасайиб, “Мен яна бир акамни ёқатишни истамайман” деб айтди. Илхом жавобан, “Мен сен учун ёқалмайман укажоним” деди. Шу пайт, Илхом юрагида Хиротдаги укаси Юсуфни эслаб юраги эзилиб, “Биз дойим кечаси қочиб кетган вазиятни, охирги нон ва балиқни еганимиз, Галилеядаги сокин хизматимизни ва Муқаддас Шахардаги уйғониш давримизни дойим ёдимизда тутамиз” деди. Бир бирига ака-укадек бўлиб қолган Илхом ва Нарсех бир биринининг қучоғида бўлиб, бундан буён ҳаммаси бошқача бўлишини сезишар эди.

Шу пайтдан, бу иккала мусофир қаҳрамонларимиз, руҳан етарлича улғайганини, ва бемалол Худо Руҳи тайин қилган хизматга тайёр эканларини сезишар эди. -“Қачон Хиротга қайтмоқчисан?” –“Яқинда жўнайман. Ҳаворийлар китобидаги Антиохия жамоатининг хизмати орқали, Ҳушхабар тарғиботчилари уйларидан жўнатилиши кераклигини кўриш мумкин. Менинг уйим эса ҳали ҳам Хирот шахри. Лекин мен ҳали кўп нарсани ўрганишим керак. Мен ўзимни тайёрлашим керак. Худонинг Каломини иложи борича яхшироқ ўрганишим керак. Кеча куни, Бутруснинг биринчи мактубини ўрганаётган эдим. У ерда, “Дилингиздаги умид ҳақида сиздан ҳар бир сўраган кишига жавоб беришга доимо тайёр бўлинглар. Лекин буни мулойимлик ва эҳтиром билан бажо қилинглар, виждонингизни тоза тутинглар(1Бутрус 3)” деб ёзилган” деди Илхом.

Нарсех, Илхомга жавобан, ”Ҳавотир олма, бу сенинг қўлингдан келади” деб қўйди. “Билмайман, мен хали ҳам Джастин билан бўлган суҳбатимизни эслайман. Жамиятимизда у дойим илоҳийлик мавзуларига ойид тортишув вазиятларига дуч келган. У шунга ўхшаш тўқнашувларга келганида, дойим Каломдаги оятларни эслаб хужумларга қаршилик кўрсатар эди” деди Илхом. Нарсех унга жавобан, ”Ҳа, ёдимда. У дойим Худонинг Каломидаги ҳақиқатлар билан жавоб берар эди”. Азизлар, хикояни шу жойда тўхтатаман. Келаси сафар бунинг давоми нима билан тугаганини албатта кўриб чиқамиз. Бордию хикояни электрон шаклига эга бўлишни истасангиз, www.najot.com сайтига ташриф буюринг. Худо хақиқатларини излашдаги мусофирчилигингиз серҳосил бўлсин азизлар. Омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top