4:02

Ҳаворийлар 11:19-30; 13:1-3; 14:24-28

MP3

Ассалому алайкум азиз ака ука ва опа сингиллар. Бу хаётда хаммамиз мусофирмиз. Биз хаётимизни чақалоқлик билан бошлаб Худо насиб қилса қариганимизгача умр кўрамиз. Бу дунёда туғилишимиздан бошлаб ўлимгача мусофирларча хаёт кечирамиз. Исо Масихга эргашганлар хам мусофирлардир. Улар юрак йўлида Исо Масихнинг йўлини излаб, Уни дойим кўпроқ билишга, кундан кунга билимини оширишга харакат қилиб яшашади. Сизга хавола этмоқчи бўлган Калом дарси асосан Исо Масихга эргашиб, Унга хаётини бағишлаган, ва Худо хақиқатларини излашдаги мусофирчиликка бағишлангандир. Азизлар, ўтган сафарги дастурларда Ҳаворийлар фаолиятини ўрганиб, Антиохиядаги жамоат ҳақида гапирдик. Бугун эса, Каломнинг шу жамоат ҳақидаги оятларини эътиборингизга хавола этмоқчиман.

“Стефаннинг ўлдирилиши билан бошланган қувғин оқибатида тарқалиб кетган имонлилар шу орада Худонинг каломини яҳудийлардан бошқа ҳеч кимга билдирмай, Финикия, Кипр ва Антиохиягача етиб борган эдилар. Антиохия шаҳрига келган баъзи бир кипрлик ва киринеялик кишилар эса Раббимиз Исонинг Хушхабарини у ердаги юнонларга ҳам етказдилар. Раббимизнинг кучи улар орқали амал қилаётгани учун ҳам кўпчилик Исони Раббим деб имон келтирди.

Бу ҳақда Қуддусдаги имонлилар жамоатининг қулоғига хабар етиб келгач, Барнабога Антиохияга боришни топширдилар. Барнабо у ерга келганида, Худо иноятининг самарасини кўриб қувонди. Раббимиз Исога чин кўнгилдан берилинглар, деб ҳаммага далда берди. У Муқаддас Руҳ ва имонга тўлган, хушфеъл одам бўлгани учун, халқнинг талай қисми Исони Раббим деб қабул қилди.

Кейин Барнабо Шоулни ахтариб, Тарсга борди ва уни топиб, Антиохияга келтирди. Бир йил мобайнида улар имонлилар жамоати билан тўпланиб, талай одамга таълим беришди. Биринчи марта Антиохия шаҳрида Исо шогирдлари Масиҳчи деган номни олдилар. Ўша кунларда Антиохияга Қуддусдан баъзи пайғамбарлар келди. Улардан Агав дегани Муқаддас Руҳдан руҳланиб қад ростлади-да, бутун дунёда оғир қаҳатчилик бўлишини каромат қилди. Шунда шогирдларнинг ҳар бири қўлидан келганича, Яҳудияда яшовчи имондошларига ёрдам юборишга аҳд қилишди. Бу аҳдни амалга ошириб, йиғилган нафақаларни Барнабо ва Шоул орқали жамоатнинг оқсоқолларига юборишди (11:19-30). Антиохия шаҳридаги имонлилар жамоатида баъзи бир пайғамбарлар ва муаллимлар, чунончи Барнабо, «Қорача» лақабли Симун, киринеялик Луқий, вилоят ҳокими Ҳирод билан бирга тарбияланган Маноҳим ва Шоул бор эдилар. Булар диний хизматини ўтаб, рўза тутиб турган маҳалда, Муқаддас Руҳ гапириб: «Барнабо билан Шоулни Мен сайлаган иш учун Менга ажратиб беринглар!» – деди. Шу тариқа, улар яна рўза тутиб ва ибодат қилиб бўлгач, Барнабо билан Шоулнинг бошига қўлларини қўйганча дуо ўқиб, уларни жўнатишди (13:1-3). Писидия юртидан ўтиб Памфилия вилоятига келдилар. Пергия шаҳрида Худонинг сўзини ваъз қилгандан кейин, Атталияга тушиб бордилар. У жойдан сузиб, энди тамомлаган ишлари учун Худонинг иноятига топширилган жой – Антиохияга қайтиб келдилар. У ерга етгач, имонлилар жамоатини йиғиб, Худонинг улар билан нималар қилганини, мажусийларга имон эшигини қандай очганини сўзладилар. Бу ердаги Исо шогирдлари билан бирга анча вақт турдилар(14:24-28). Энди эса савол: Стефаннинг ўлимидан сўнг гувоҳликлар қандай қилиб кўпайди? Антиоҳиядаги жамоатнинг гувоҳликлари нима билан фарқланар эди? Антиохия жамоатига қандай топшириқ берилди? Жавобларни, dilkash@najot.com манзилига юборинг. Хайир, омон бўлинг азизлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top