Ассалому алайкум азиз ака ука ва опа сингиллар. Бу хаётда хаммамиз мусофирмиз. Биз хаётимизни чақалоқлик билан бошлаб Худо насиб қилса қариганимизгача умр кўрамиз. Бу дунёда туғилишимиздан бошлаб ўлимгача мусофирларча хаёт кечирамиз. Исо Масихга эргашганлар хам мусофирлардир. Улар юрак йўлида Исо Масихнинг йўлини излаб, Уни дойим кўпроқ билишга, кундан кунга билимини оширишга харакат қилиб яшашади. Сизга хавола этмоқчи бўлган Калом дарси асосан Исо Масихга эргашиб, Унга хаётини бағишлаган, ва Худо хақиқатларини излашдаги мусофирчиликка бағишлангандир. Келинг, мусофир қаҳрамонларимиз ҳақидаги хикоянинг давомини тинглаймиз. Эсингизда бўлса, ўтган сафарги дастурда Илхом билан Нарсехнинг хайирлашуви ҳақида гаплашган эдик. Илхом, фисих байрамини ўтгазиб Хиротга қайтишини айтди. У фикр юритиб, ”Мен Раббимиз азоб чеккан жойда, Уни хотирлашим керак” деб ўйлади.
Фисиҳ байрами яқинлашар экан, Илхом хеч нарса емасликка, хеч бир гўшт, меваларни хатто сабзавотларни хам ейишдан бош тортди. Бу билан Илхом, Худога бўлган содиқлигини намойиш этмоқчи бўлди. Рўза ойида қириқ кун фақат нон ва сув билан чегараланишини айтди. Лекин аксига олиб, ўша йил хаво совуқ ва наъм эди. Шунинг сабаби билан Илхом касал бўлиб қолди. Шунга қарамасдан, Илхом рўза тутишда давом этаверди. Кўпчилик ушбу мусофирни рўза тутишини бас қилишга ундади. Кўпчилик унга куч келтириш учун олдига ширин овқатлар олиб келди. Лекин бизнинг қайсар мусофиримиз буларни ейишдан бош тортиб, фақат нон билан сувни истъемол қилди. Жамоатдагилар, ҳатто маҳаллий табибни ҳам олиб келишди. Улар табибга, ”Агар уни овқат ейишга мажбурламасанг, у Фисих байрамигача етиб бора олмайди.
Ундан ташқари Хитойга хам хеч қачон бора олмайди” дейишди. Нарсех, Андрейга илтимос қилиб, “У билан гаплашгин, уни овқат ейишга кўндиргин” деб айтди. “Мен унинг ёнида ўтираман. Менимча, у билан фақат Муқаддас Рух гаплаша олади.”
Совуқ ёмғир ёғавериб, Қуддуснинг кўчаларини лойга тўлдириб юборди. Шу пайт, Андрей Илхом ётган кичгина хонага кириб келди. Тўшаги олдида ёнаятган кўмир уни иситиб турган эди. Шунга қарамасдан, кўмир тутуни чиқиб кетиши учун хонанинг ойнаси бир оз очиқ эди. Андрей тўнини олиб, Илхомнинг бош томонига қўйиб, унинг оёқлари олдида ўтириб ибодат қилишни бошлади. Бир соатлар ўтганидан сўнг, ушбу сокин вақтда, Илхом гапира бошлади.
“Мен илгари ҳам бу вазиятда бўлганман. Хиротда бўлганимда, ўлим тўшагида ётиб, Қуддусга мусофирчилик қилишга қасам ичган эдим” Андрей жимгина ибодат қилишни давом эттирди. Кейин, Муқаддас Каломни олиб, Павлуснинг Филиппиликларга ёзган мактубини паст овози билан ўқишни бошлади. Шу пайт, Нарсех бир коса товуқ шўрва олиб келиб, Илхомнинг тўшаги олдига қўйди. Шўрванинг хиди бутун хонани тўлдирди. Хеч нарса демай, у Андрейнинг олдига ўтририб олиб ибодатга қўшилди. Азизлар, хикояни шу жойда тўхтатишга мажбурман. Келаси сафар, қахрамонимиз билан нималар содир бўлганига яна қайтамиз. Хикояни электрон шаклига эга бўлишни истасангиз, www.najot.com сайтига ташриф буюринг ёки dilkash@najot.com электрон манзилига ҳабар йўлланг. Хайир азизлар, Худо хақиқатларини излашдаги мусофирчилигингиз серхосил бўлсин.