3:23

Павлуснинг ибодати ва шукуронаси

MP3

Ассалому алайкум азиз ака ука ва опа сингиллар. Бу хаётда хаммамиз мусофирмиз. Биз хаётимизни чақалоқлик билан бошлаб Худо насиб қилса қариганимизгача умр кўрамиз. Бу дунёда туғилишимиздан бошлаб ўлимгача мусофирларча хаёт кечирамиз. Исо Масихга эргашганлар хам мусофирлардир. Улар юрак йўлида Исо Масихнинг йўлини излаб, Уни дойим кўпроқ билишга, кундан кунга билимини оширишга харакат қилиб яшашади. Сизга хавола этмоқчи бўлган Калом дарси асосан Исо Масихга эргашиб, Унга хаётини багишлаган, ва Худо хақиқатларини излашдаги мусофирчиликка бағишлангандир. Бугунги дарсда Хаворий Павлуснинг Филиппидаги жамоатга ёзган мактубини кўриб чиқамиз.

Павлус бу оятларда Худога бўлган садоқатлик ҳақида гапирган. Нафақат садоқатлик ҳақида, баълки, у ердаги имонликларга бўлган севгиси, Исо Масиҳга эргашишда тўхтамасликлари учун ибодат қилиши ҳақида ҳам ёзган. Келинг, Филиппиликларга мактубнинг биринчи бобидаги 3чи оятдан бошлаб ўқиб берай.

Сизларни ҳар сафар хотирлаганимда, Худойимга шукроналар дейман. Ҳар қачон ҳамма ибодатларимда барчаларингиз учун севинч билан илтижо қиламан.

Чунки сизлар биринчи кундан то ҳозирга қадар Инжил Хушхабарини ёйишимда иштирок этиб келмоқдасизлар. Худо сизларда бошлаган хайрли ишини то Исо Масиҳнинг келадиган кунигача тамом қилишига аминман. Менинг ҳаммаларингиз ҳақингизда шундай фикр қилишим ўринлидир. Сизлар менинг кўнглимдасизлар. Чунки кишанбандлигимга қарамасдан, ҳар бирингиз Хушхабарни ҳимоя қилиш ва қарор топтиришимда мени ёқлаб келмоқдасизлар, шу тариқа Худонинг менга берган иноятидан ҳам баҳраманд бўлиб келмоқдасизлар.

Мен Исо Масиҳнинг меҳр-муҳаббати билан сизларнинг ҳаммаларингизга иштиёқманд бўлганимга Худо шоҳиддир. Сизларнинг муҳаббатингиз ҳам ҳар қандай билим ва сезгида такомиллашиб, яна кўпдан-кўп ортиб боришини Худодан сўрайман. Сизлар юқори қадриятни қадрламоғингиз лозим, токи Масиҳнинг келадиган кунида пок ва беайб бўлинглар ва Исо Масиҳ орқали униб-ўсадиган солиҳлик самараларига бой бўлиб, Худога шон-шараф келтиринглар.

Азизлар, бу Каломдаги оятлар. Улар устидан фикр юритиб, ҳаётингизда уларни ишлатишингиз осонроқ бўлиши учун сизга баъзи саволларни бермоқчиман. Улар қуйидагича. Нима учун Ҳаворий Павлус Филиппидаги имонликларни эслаб, уларга миннатдор эканини билдирган? Имонликлардаги хайирли ишларни ким бошлаган ва ким бу ишларни якунлайди? Павлус имонликларнинг ҳаётида учта нарса учун ибодат қилди. Ўша нарсалар нимадан иборат? Имонликнинг ҳаёти яҳши сифатларга эга бўлишида ким сабабчи? Бу яхши фазилатлар учун кимга шукур айтиш керак?

Азизлар, қуйидаги саволлар устидан фикр юритасиз деган умиддаман. Бордию саволларга жавоб топсангиз, уларни dilkash@najot.com манзилига юборинг. Ёки бўлмаса, www.najot.com сайтининг керакли бўлимига ташриф буюриб ҳабар қолдиринг. Айтмоқчи, ушбу ҳикояларнинг электрон шаклини ҳам, сайтнинг кутубхонасидан кўчириб олиш имкониятига эгасиз. Хайир азизлар, Худо хақиқатларини излашдаги мусофирчилик фаолиятингиз серҳосил бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top