3:35

Мусофиримиз уйига қайтиб келди

MP3

Ассалому алайкум азиз ака ука ва опа сингиллар. Бу хаётда хаммамиз мусофирмиз. Биз хаётимизни чақалоқлик билан бошлаб Худо насиб қилса қариганимизгача умр кўрамиз. Бу дунёда туғилишимиздан бошлаб ўлимгача мусофирларча хаёт кечирамиз. Исо Масихга эргашганлар хам мусофирлардир. Улар юрак йўлида Исо Масихнинг йўлини излаб, Уни дойим кўпроқ билишга, кундан кунга билимини оширишга харакат қилиб яшашади. Сизга хавола этмоқчи бўлган Калом дарси асосан Исо Масихга эргашиб, Унга хаётини багишлаган, ва Худо хақиқатларини излашдаги мусофирчиликка бағишлангандир. Келинг, мусофир қаҳрамонимиз Илхом ҳақидаги хикоянинг давомини тинглаймиз. Қоронғу тушган бир пайтда, Юсуф кимдир эшик олдида чақирганини эшитиб қолди.

“Кеч пайтда келган ким экан?” деб сўради. Илхом бунга жавобан, “Сенинг аканг ёнинга қайтиб келди” деб айтди. Эшикни очиқ қолдириб, Юсуф акасини қучоқлаб олиб йиғлаб, Илҳом қайтиб келди деб хурсандлигидан қичқириб юборди. Бу янгиликни эшитган қўшнилар, Ёқубнинг уйига, уларнинг хурсандчилигига шерик бўлиш учун кириб келишди. Уларнинг ойиласи яна бирга эди. Мариям, ўша захотиёқ овқат пиширишга тушди, лекин шунга қарамасдан, қўшнилар ўзлари билан овқатлар кўтариб келишган эди. Ўша кеча кўпгина воқеялар кетма кет гапирилиб берилган эди, бундай диққатлик билан тинглаган одамлар бу ерда ҳеч қачон йиғилмаган эди. Илхом, йўлда бўлган воқеяларни, қароқчилар билан дуч келган вазиятни ва масиҳийлик ҳизматининг чуқур туйғулари ҳақида гапириб берар эди.

Муқаддас Қабр жамоатидаги сокинлик ҳақида гапириб берар экан, у ердаги тинчликни ҳатто чақалоқ ҳам ўз йиғиси билан бузишга ижозат қилмаган бўлар эди деб изохлади. Бироз вақт ўтгандан сўнг, уйига ташриф буюрган деярли хамма, унинг Хитойга боришини, ва у ерда Хушхабарни айтиш истагини билган эди. Ёқуб билан Мариям буни эшитиб хайрон бўлишмади. Чунки улар Илхомнинг гилам сотишига эмас, аксинча, Худода унга нисбатан режалари борлигини бошидан билишган эди. Илхомнинг отаси Ёқуб, ”Ўғлим, қайтиб келганинг жуда яхши бўлди. Чунки уканг Юсуфнинг юраги Худога нисбатан совуган. Менимча фақат сен унга ёрдам бера оласан” деди. “Юсуф, жамоатга қатнаб турибтими?” деб сўради Илхом.

“Ҳа, кўпинча у жамоатга қатнайди. Лекин, кўпинча ўтириб олиб, яхшироқ ҳаёт кечириш кераклиги ҳақида ўйлайди. Бир куни ота-боболаримиз динини, яъни Зороастризмдан бутунлай юз ўгиришини орзу қилиб яшайман. Қанийди, у ҳам Худонинг йўлида улғайса эди. Сен у билан гаплашишинг керак ўғлим” деди Ёқуб. “Дада, албатта у билан гаплашаман. Худонинг Руҳи у билан гаплашади деган умиддаман. Лекин бу ҳақда Каломни бир оз ўқишим керак бўлади. Жамоатимиз чўпони Карим ота, мен билан бироз вақт ўтказади деган умиддаман” деди. Унинг ёнида ўтирган Карим-ота, “Подам учун мен ҳар дойим вақт топаман. Лекин хозир кеч бўлди. Эртага азонда ибодатхонага кел, ўша ерда сухбатлашамиз” деб жавоб берди. Азизлар, хикоянинг давомини келаси сафар эътиборингизга хавола этаман. Бордию хикоянинг электрон шаклига эга бўлишни истасангиз www.najot.com сайтининг кутубхонасиг ташриф буюринг ёки dilkash@najot.com электрон манзилига ҳабар йўлланг. Худо хақиқатларини излашдаги мусофирчилигингиз серҳосил бўлсин. Хайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top