3:33

Эфес шахридаги Масиҳ жамоатига

MP3

Ассалому алайкум азиз ака ука ва опа сингиллар. Бу хаётда хаммамиз мусофирмиз. Биз хаётимизни чақалоқлик билан бошлаб Худо насиб қилса қариганимизгача умр кўрамиз. Бу дунёда туғилишимиздан бошлаб ўлимгача мусофирларча хаёт кечирамиз. Исо Масихга эргашганлар хам мусофирлардир. Улар юрак йўлида Исо Масихнинг йўлини излаб, Уни дойим кўпроқ билишга, кундан кунга билимини оширишга харакат қилиб яшашади. Сизга хавола этмоқчи бўлган Калом дарси асосан Исо Масихга эргашиб, Унга хаётини багишлаган, ва Худо хақиқатларини излашдаги мусофирчиликка бағишлангандир. Эсингизда бўлса, мусофир қаҳрамонимиз Илхом узоқ вақт давом этган сафаридан уйига қайтиб келган эди. У қайтиб келганини билган қўшнилар, кеч бўлишига қарамай уларнинг уйида мехмон бўлишди. Келинг, хикоянинг давомини тинглаймиз.

Эртаси куни азонда, Илхом ибодатхонага етиб келди. Каримбек чўпон ҳали келмаган эди. Шунда у шаамни ёқиб, қурбонгоҳ устида турган Худонинг Каломини олиб ўқишга тушди. Қуёшнинг нурлари ибодатҳонанинг тоза деразалиридан ўтиб ёлғиз мусофиримизнинг устига тушаятган эди. Шу пайт Илхом Юҳаннонинг Ваҳий китобини очган эди. Илхомнинг назари Исонинг Эфесликларга айтган ҳабарига тушган эди. Бу оятларни баланд овози билан ўқишни бошлади. “Эфесдаги жамоатнинг фариштасига ёз: Етти юлдузни ўнг қўлида Тутгувчи, еттита олтин шамдон орасида Юрувчи шундай дейди: Сенинг ишларинг, меҳнатинг, сабр-тоқатингни биламан, бузуқ одамларни кўтара олмаслигингни ҳам биламан.

Ҳаворий бўлмаган ҳолда ўзларини ҳаворий деб айтганларни синадинг ва ёлғонини фош қилдинг. Ҳа, сабр-тоқатинг бор. Менинг номим учун кўпни бошдан кечирдинг ва чарчамадинг. Бироқ сенга бир эътирозим борки, сен илк муҳаббатингдан айнидинг. Энди қаердан тушганингни эсла! Тавба қил ва аввалги ишларингни қилиб юр. Акс ҳолда, тавба қилмасанг, қўққисдан сенинг ёнингга келиб, шамдонингни жойидан силжитиб юбораман. Лекин сендаги яхши фазилат шуки, сен николайчиларнинг ишларидан нафратланасан. Мен ҳам улардан нафратланаман. Руҳнинг жамоатларга айтаётган гапларини қулоғи бор киши эшитсин. Ғолибга Худонинг жаннатидаги ҳаёт дарахти мевасидан ейишни эҳсон этаман.” Илхом буни ўқиб бўлгач, шамдонда ёниб турган шаамга кўзи тушди.

Унинг ёнишига қараб, лаблари ибодат сўзларидан қимирлай бошлади. ”Раббим, Сенга бўлган севгим бундан ҳам кучлироқ ёнсин.” Бу сўзларни айтиб бўлганидан сўнг, унинг ҳаёли укасида эди. Шунда у укаси Юсуф учун ибодат қилишни бошлади. Ибодатини бошлаган пайтда, Каримбек ота келиб, “Кечирасан, бироз кеч қолдим. Айтмоқчи, Каломнинг қайси жойини ўқияпсан?” деб сўради. Ҳа азизлар, ҳар дойимгидек аксига олиб хикояни энг қизиқ жойида тўхтатишга мажбурмиз. Келаси сафар албатта, хикоянинг давомини эътиборингизга ҳавола этаман. Бордию ушбу хикоянинг электрон шаклига эга бўлишни истасангиз, www.najot.com сайтининг кутубхонасига ташриф буюриб ўша ердан кўчириб олинг. Ундан ташқари сайт кутубхонасидан яна кўп қизиқарли ва фойдали хикоялар билан тинишиб чиқиш имкониятига эгасиз. Фикр мулоҳазаларингизни эса dilkash@najot.com электрон манзилига йўлланг. Худо хақиқатларини излашдаги мусофирчилигингиз серҳосил бўлсин. Хайир, Худонинг инояти барчангизга ёр бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top