3:08

Унинг идиши

MP3

«Раббингиз билан алоқада бўлиб, доимо хурсанд бўлинглар» (Фил 4:4)

Ассалому алайкум қадрдонлар. Бугунги суҳбатимиз асло хурсандчилик ҳақида эмас. Худонинг муқаддас идиши бўлишга лойиқ бўлиш ёки бўлмаслик ҳақида. Исо Масиҳни қабул қилиш инсоннинг руҳий ҳаётга қўйган биринчи қадамидир. Бу билан иш битмайди. Бу Худо томонга бир қадам ҳолос, ҳали олдинда кўплаб қадамларни ташлашга тўғри келади. Ҳаётда шундай ҳолатлар бўладики, Худо томонга қадам қўйишга иккиланиб қоламиз, Худога бўлган ишончимизни йўқотамиз, Унинг ишларини тушунмай, ундан аччиқланамиз. Бундай пайтларда ҳам ишонч ва имон билан Худо томонга қадам қўя олган киши, Худонинг муқаддас идиши бўлишга лойиқ инсондир.

Худо биздан мана шундай инсонлар бўлишимизни истайди. Юқорида Ҳаворий Павлуснинг Филлипи шаҳридаги имонлиларга ёзган мактубидан бир оят келтирдик. Бу пайтда Павлус жуда қийин аҳволда эди. У хурсанд бўлинглар, деб мактуб ёзадиган ҳолатда эмас эди. Унинг ҳаётини кўз олдимизга келтирадиган бўлсак, Унинг ҳаётида содир бўлганлари адолатсизликдай туюлади. У омма орасида қамчиланган, кийимсиз, оч-наҳор юрган пайтлари бўлган, бир сафар уни ўладиган қилиб тошбўрон қилишган. Агар нолиш керак бўлса, Павлус нолиши керак эди. Худо унга энг қийин топшириқни берган эди. Ҳар сафар қийинчиликларга учраганида «Нега» деган саволлар унинг ҳам миясида чарҳ ургандир.

Аммо Худодан нолимади. Унга бўлган ишончи ва имони камаймади. Худонинг унга қилаётганларини тушунмаса ҳам имон билан мана шу қийинчиликларга дош берди. Филлипликларга ёзган мактубида у шундай деган эди:

«Раббингиз билан алоқада бўлиб, доимо хурсанд бўлинглар. Яна айтаман: хурсанд бўлинглар! Сизларнинг инсонпарварлигингиз барчага маълум бўлсин; Раббимиз яқин. Ҳеч нарсадан ташвиш қилманглар, лекин ҳар доим ибодатда ва илтижода бўлиб, ҳар бир тилагингизни Худонинг олдида миннатдорчилик билан изҳор қилинглар. Шунда инсон ҳаёлига сиғмайдиган, Худо берган тинчлик сизнинг кўнглингиз ва фикр ҳаёлингизни ҳотиржам қилади» (Фил 4:4-7)

Бир сафар ёшлар конференциясида иштирок этишимга тўғри келди. У ерда мия фалажи билан туғилган бир ўспирин бор эди. Бошқа йигит қизларнинг унга бўлган муносабатидан ғазабиб қўзирди. Уни ошкора масхара қилишарди. Ҳеч ким уни ўз даврасига қўшишни истамади. Бир сафар конференция иштирокчиларининг ҳаммаси Исо Масиҳнинг ҳаётидаги аҳамияти ҳақида сўзлаши керак эди. Ҳаммани атрофига тўплаб юрадиган кўркам ва сўзамол йитит қизлар минбарга чиқиб, Исо ҳақида қойиллатиб гапиришди. Охири қийинчилик билан ногирон ўспирин йигит минбарга чиқди. У кўп сўзламади, бир амаллаб, катта қийинчилик билан, «Мен Исо Масиҳни севаман, У эса мени севади»,- деди. Унинг бу гапи ҳамманинг юрагига етиб борди. Қандай қилиб, ногирон туғилган, гапиришни ҳам эплай олмайдиган йигит Исо Масиҳни севиши мумкин?! Танасидаги нуқсонларига, заифликларига, шу сабабли бошқаларнинг кулгисига қолган бу ногирон йигит Худонинг Муқаддас Идиши бўлишга лойиқ эди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top