MP3

«Биз Осмон Худоси Эгамизнинг бандаларимиз…» (Езра 5:11).

Ассалому алайкум. Ҳозиргина эшитган парчангиз Исроил халқининг атрофидаги душманга қарата айтган гапидир. Эфрат атрофидаги ерларга ҳукмронлик қиладиган ва Форс шоҳи ҳукмронлиги остида бўлган Тантеннай Форс шоҳи Дорога мактуб жўнатади. У мактубида исроилликларнинг қайсар ва бўйсунмас халқлигини, Дородан олдинги шохнинг буйруғига қарамай, шаҳарлари ва маъбадини жуда тез суратда қуришаётганини маълум қилди. Яна мактубда яҳудийларнинг уларга қилган жавобини ҳам қўшиб ўтишганди: Яҳудийларнинг оромийларга берган жавоби таҳминан мана шундай эди:

«Биз Осмон Худоси Эгамизнинг бандаларимиз. Биз бир неча йиллар олдин қудратли шоҳ томонидан қурилган маъбадни қайта тиклаяпмиз. Оталаримизнинг гуноҳ туфайли Худо биздан ранжиб, бизни Бобил шоҳи Навухадназарга топширди. У эса бизнинг шаҳарларимизни ҳам маъбадимизни ҳам вайрон қилиб, ўзимизни асир қилиб, Бобилга олиб кетди. Бироқ Худонинг марҳамати билан Форс шоҳи Кир бизга ўз уйимизга қайтиб Эгамиз маъбадини қайта қуришимизга розилик берди.» Ҳоким Тантеннай ҳам Форс шоҳи Дорога архивдаги хужжатларни кўриб чиқиб, бу халқ ҳақида билиб олишни маслаҳат берди. Шоҳ Доро чиндан ҳам архивни текшириб, бу халқ ҳақида маълумот тўплади. Бу маълумотлар ичида, шоҳ Кирнинг қўл остидаги халқларга ёзган номаси ҳам бор эди.

Бу номани ўқиган Доро таъсирланди. У ҳам қўл остидаги халқларга нома ёзди. «Мен Доро буюраман. Исроил халқи ўз шаҳарларини ва Худога атаб қураётган маъбадни қуришда давом этсинлар. Сен эса Тантеннай улардан қўлингни ол. Кимда-ким исроил халқи қураётган маъбаддан бир устун олса, ўша одамнинг уйидаги устун олиб қўйилади. Бу халқ Осмон Худосига атаб қураётган маъбадни қуришга нимаики керак бўлса, ҳаммаси билан таъминланг. Мен шоҳ Доро шуни таъкидлайман, буйруғимга итоат қилинг.» Бу буйруқдан кейин исроил халқига қарши бўлган бошқа халқлар ҳам индамай қолишди. Шоҳ Доронинг қарорини чин дилдан бажаришди. Худо яна бир марта бегона халқ шоҳи, Исроил Худосига ишонмайдиган, ўз худолари бўлган бир шоҳнинг юрагида ишлаб, уни Ўз режаси ва яҳудийларнинг фойдаси йўлида ишлатди.

Исроил халқи ва ниҳоят Қуддусдаги маъбадни шоҳ Доро ҳукмронлигининг олтинчи йилида, Адар ойининг учинчи кунида қуриб битказишди. Бу маъбад қайта қурилиши шоҳ Кир даврида бошланган бўлса, Форс шоҳлари Кир, Доронинг яхшилиги билан қуриб битказилди. Энди Бобилда қолган бошқа яҳудийларни ҳам олиб кетиш қолганди. Руҳонийлар, Левийлар ва бошқа яҳудийлар маъбаднинг очилишига бориш учун йўлга тушишди. Руҳоний Хорун авлодидан бўлган Эзра халқни бошлаб олиб кетаётган эди. Худонинг қўли Эзра билан бирга эди, шунинг учун ҳам шоҳ у истаган ҳамма нарсани беришга тайёр эди. Шоҳ Эзрага нома жўнатди. Номада шундай дейилганди: «Сен ўз халқингни олиб бемалол орқага кетавер. Нима керак бўлса, ҳаммасини мен ўзим бераман». Агар Худо биз билан бирга бўлса ва биз тўғри йўлда бўлсак, Худо бизнинг душманларимизни ҳам бизнинг фойдамиз учун ишлатишга қодир. Азиз тингловчи www.najot.com ва dilkash@najot.com сайтлари сиз учун ҳали очилмаган ҳазинадир.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top