MP3

Ассалому алайкум. Жиноят жазосиз қолмаслиги керак. Ҳар бир даврда бўлганидай, қилинган ҳар бир жиноят учун маълум бир жазолар қўлланилган. Бироқ, жиноятчининг жазоси унинг қилган жиноятига муносиб бўлиши керак. Ҳар бир даврда қозилар, адолатли ҳакамлар, жиноятчига ҳукм чиқаришда жуда кўп ўйлаб, оқилона қарор қилишга ҳаракат қилишган. Бугун ҳам шундай. Албатта ҳамма даврда ҳам адолатсиз қозилар ва ҳакамлар учраб турган. Аммо, жиноят ҳеч қачон жазосиз қолмаган. Худонинг гуноҳларимиз учун берадиган жазолари бу гуноҳимизнинг оқибатларини кўришга йўл қўйиб беришдир. Гуноҳ қилдикми, унинг жабрини ҳам тортамиз. Эрамизнинг бошларида ҳам турли хил жазолар қўллаш одат бўлган. Эн кўп қўлланилган жазо бу тошбўрон қилиш ва осиб ўлдириш. Агар тарихий фильмларни ёки китобларни ўқиган бўлсангиз, кўпинча жиноятчиларни осиб ўлдиришган ёки бўлмаса, бошини танасидан жудо қилишган.

Баъзи бир мамлакатларда жиноятчининг бошини танасидан жудо қилиш ўта ҳурматли жазо усули ҳисобланган.

Демак билганингиздек, бир неча хил қатл усуллари бор, бошини танасидан жудо қилиш, осиб ўлдириш, тошбўрон қилиш ва тириклай ўтда ёндириш. Жазонинг яна бир ва машхур кўриниши бу хочга михлаш эди. Хочга михлаш қачондан келиб чиққанини аниқ айтиш қийин, аммо эрамизнинг бошларида Рим империяси мана шу қатл турини энг ашаддий ва паст табақали жиноятчиларга қўллаган.

Хочга михлаш ўша даврнинг энг шармандали жазо тури хисобланган, балки айнан мана шунинг учун ҳам бу жазо тури Римлик фуқароларга нисбатан ишлатилмаган бўлса керак. Исо Масиҳдан олдин ва У яшаган даврда уч турдаги хоч ишлатилган.

(Т) шаклидаги хоч, (+) шаклидаги хоч ва катта (Х) шаклидаги хочлар. (+) шаклидаги хочни Лотин хочи деб номланарди. Исо Масиҳнинг боши тепасига ёзувли тахтача қоқишганига қарайдиган бўлсак, Уни Лотин хочига, яъни қўшув шаклидаги хочга михлашганини билиб олиш мумкин. Исо Масиҳни хочга ҳукм қилишганидан кейин уни қандай азоблашгани ёдингиздами? Ўша даврда ҳар бир маҳбуснинг аҳволи шундай кечарди. Ўлимга ҳукм қилинган маҳбусни аввал тери қамчи билан роса савалаб, кейин ҳочга михлашарди. Кўпигина ҳолларда жиноятчилар жазонинг иккинчи босқичига, яъни хочга михланишгача етиб бормай, калтакланаётганда жон беришарди. Тахтачага жиноятчининг қилган жинояти ёзилиб, бўйнига осиб қўйиларди. Хочга михлангандан сўнг эса, боши тепасига қоқиб қўйиларди. Баъзида хочни ерга қўйиб, жиноятчини михлаб олиб, кейин тепага кўтаришарди.

Баъзида эса аввал хочни ерга қоқиб олиб, кейин жиноятчини унга михлашарди. Қандай ҳолатда бўлса ҳам, аввал жиноятчига оғриқни камайтирадиган ичимлик ичириб кейин, хочга михлашган. Бу жазонинг даҳшатли томони, хочга михлашда эмас, кишининг секин жон беришида. Хочга михланган жиноятчилар энг камида 36 соат ичида жон беришган. Бироқ Исонинг азоблари узоққа чўзилмаган. У тезда жон берди. Биласизми, одатда жиноятчилар жон таслим қилгач, кўмилмаган, уларнинг танаси ёввойи қушларга ем бўлган. Бу чиндан ҳам даҳшатли ва энг оғир жазо тури бўлган. Азиз тингловчи, Исо Масиҳ даврида ҳаёт қандай бўлгани билан қизиқсангиз, бизнинг www.najot.com ва dilkash@najot.com сайтимизга кириб, баридан ўзингиз боҳабар бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top