MP3

Нарратор 1 «Эй Ҳазрат, агар истасанг, мени моховликдан поклай оласан» (Лука 5:13).

Ассалому алайкум. Муқаддас Каломда Исо Масиҳнинг қанчадан қанча мохов касаллигига чалинган кишиларни шифолагани ҳақида ёзилган. Аммо бугун сўз юритадиганимиз ўзгача бир сифатга ва дардга эга бўлган мохов киши ҳақида.

«Исо бир шаҳарда бўлганида, бутун танаси мохов бўлган бир киши келиб қолди. У Исони кўриб, юз тубан ерга ташланди-да: — Эй Ҳазрат, агар истасанг, мени моховликдан поклай оласан, — деб ялинди. Исо қўлини узатди ва унга тегизиб: — Истайман, пок бўл, — деб қўйди. Мохолик эса ўша заҳоти ундан ариди. Исо унга буни ҳеч кимга айтмасликни тайинлади.» (Лука 5:12-14). Бу парчадан Моховнинг юрагида нималар борлигини аниқ билиб олишимиз мумкин.

Нарратор 2 Биласизки, қадимда мохов бўлган кишиларни шаҳарга киритишмаган. Улар алоҳида жойларда яшашган. Агар бирор зарурат юзасидан одамлар бор жойга келиши керак бўлса, ҳамма жойларини бекитиб, қўнғироқ овозини эшитган йўловчилар ўзларини четга олишлари учун қўнғироқча илинган таёқ ушлаб юришган. Бундай аҳволда яшаш жуда аянчли бўлган. Ҳамма мохов касали бор одамдан жирканиб, ҳазар қилган. Бироқ бир куни Исо шаҳарда бўлганида мохов киши уни кўриб қолди. Унинг Исо эканини билди. Сўнг мутлақ бир ишонч билан, Унга яқинлашиб: «Ҳазрат, агар истасанг мени моховликдан поклай оласан» — деди. Унинг гапларини шундай тахлил қилишимиз мумкин: «Ҳазрат, Сенда мени шифолай олиш қудрати борлигига ишонаман. Бунга ҳеч шубҳа қилмайман. Агар мени шифолаш режангда бўлса ва буни истасанг, илтимос мени шифола.»

Нарратор 1 Мохов киши чиндан ҳам Исо Масиҳ уни шифолай олишига ишонарди. У камтарлик билан Исо Масиҳнинг олдига келиб, илтимос қилди. Калом уни «ялинди» деб айтади. Қачон ялинамиз, қачонки, бирор бир нарса жонимиздан ўтиб кетгач ялинамиз. У мохов касаллигидан шунчалик тўйиб кетганига қарамай, фақат ўзининг истагини эмас, Исо Масиҳнинг хоҳишини ҳам инобатга олди. У шундай ўйларди: «Мен шифо топишни жуда хоҳлайман, аммо Худо хоҳлармикан?» Қандай ажойиб фикрлар!

Ҳар сафар бошингизга қийинчилик келганида ўзингизни қандай тутасиз? Ишончим комилки, Худодан тезроқ мана шу қийинчиликни сиздан олиб ташлашини сўрайсиз. Хоҳ у касаллик бўлсин, хоҳ моддий қийинчилик тезроқ ундан қутулишни, яхши ва қулай ҳаёт кечиришни истайсиз.

Нарратор 2 Биргина сиз эмас, ҳамма шундай қилади. Аммо Худо биздан қийинчиликлар ва ҳасталиклар чоғида мана шу мохов кишидай йўл тутишимизни истайди.

Ўша дамда фақат ўзимизнинг истакларимизни эмас, Худонинг хоҳишини ҳам ўйлашимизни истайди.

Кўпинча, баъзи касалликлар ва баъзиларнинг дунёни эрта тарк этишини Худо қандай мақсадда ишлатишини билмаймиз. Унинг нега бундай қилаётганини тушунмасак-да, қилаётган ҳар бир ишида мақсад борлигига ишонишимиз керак. Ҳаётимизда нимаики қилса, албатта Худонинг режаси асосида рўй беради. Агар сиз ҳам мохов киши каби Худонинг иродасини излаётган бўлсангиз, камтарлик билан Худонинг олдига келиб, Унинг истаги нима эканини билиб олинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top