3:31

Муҳаббатга муҳтожлик

MP3

Нарратор 1 Ассалому алайкум. Кўпчилигимизнинг ота-оналаримиз бизнинг жисмоний муҳтожликларимизни қондириб, мулойимлик, меҳр ва муҳаббатга бўлган муҳтожлигимизни қондирмаган. Келажакда фарзандлар Худога ишониши ва Унинг муҳаббатини қабул қилиш учун даставвал бу нарсани оналаримиздан олишимиз керак. Худо севгучидир. Биз эса Унинг суратида яратилганмиз. Шундай экан биз муҳаббат учун яратилганмиз. Худо ота-оналаримизни биз учун муҳаббат совғаси қилиб яратган. Улар бизни севишлари учун, муҳаббат қабул қилишни ўргатиш учун яратилганлар. Бироқ аждодларимизнинг гуноҳлари ота-оналаримизнинг ҳаётларини барбод қилади. Ота-оналаримиз бизларни ўзлари билганча севадилар. Болаликларида ота-онасидан муҳаббатни, оғриқни қандай олган бўлсалар, бизга ҳам худди шуни етказадилар.

Нарратор 2 Ота-она муҳаббатига нисбатан ишлатиладиган юнонча «строж» муҳаббати бизга тинчлик, сокинлик ва қулайлик беради. Бу муҳаббатни етарлича ололмасак, юрагимизда хафалик, ғам-қайғу, қўрқув ва синиқлик пайдо бўлади. Худо бизни мана шу муҳаббат учун яратган. Жисмонан яхши ривожланишимиз учун ҳам, туйғуларимиз тўғри шаклланиши учун ҳам ота-она муҳаббатини тўлалигича олишимиз керак. Агар ота-она муҳаббатини, бизни севишларини, ардоқлашларини етарлича ҳис қилмасак, юрагимиздаги бўшлиқни бошқа бир нарсалар билан тўлдиришни истаймиз. Юрагимиздаги оғриқни унутишимизга ёрдам берадиган, бизга тасалли берадиган ҳамма нарсага ўзимизни урамиз, гарчи улар ёмон бўлса ҳам. Мана шунинг учун ҳам катталар орасида қимор ўйнашлар, ароқхўрлик, ҳаддан ташқари овқатга ёки телевизорга берилиб кетиш, интернет ўйинлари, порнография каби машғулотлар кенг ёйилган.

Нарратор 1 Бола сифатида шунга ўхшаш нарслар билан ўзини овутган ота-оналар ҳозир фарзандларига ҳам мана шуни ўргатмоқдалар. Хўш, ота-оналаримиз шундай бўлган бўлса, биз ҳам уларнинг хатоларини такрорлаётган бўлсак, бундан чиқиб кетишнинг, хатоларимизни тузатишнинг иложи йўқми? Албатта бор. «Ҳар турли тасаллининг манбаи бўлган Худо, марҳаматли Ота, Раббимиз Исо Масиҳнинг Отаси Худога ҳамду санолар бўлсин! У бутун ғам-қайғуларимиз учун бизга тасалли беради. Шу тариқа ўзимиздек ҳар турли қайғуларга йўлиққан бошқа одамларни биз Худодан олган тасалли билан овунтира оламиз.» (2 Кор 1:3-4) Ҳаммамизда ҳам муҳаббатга муҳтожлик бор. Буларнинг бари ёшлигимизда ота-оналаримиздан етарлича муҳаббат олмаганимиз натижаси. Етарлича муҳаббат ололмаганимиз бизнинг айбимиз эмас, аммо ўша муҳаббатнинг ўрнини Худонинг муҳаббати билан тўлдириш бизнинг бурчимиз.

Нарратор 2 Ҳеч бир инсон юрагимиздаги муҳаббат муҳтожлиги ўрнини тўлдира олмайди. Фақат Худогина бизнинг бу муҳтожлигимизни қондира олади. Чунки Худо ҳамма тасаллиларнинг манбаидир. Унинг муҳаббати абадий ва ўзгармасдир. Худонинг муҳаббати ҳақида Каломда жуда кўп ёзилган. Худо Еремия 1: 5 бобда шундай дейди: «Ҳали онанг қорнида яратмасимдан олдин, сени билардим». У доимо биз билан бирга бўлишга ваъда беради: «Сизларни етим қолдирмайман, яна олдингизга қайтиб келаман» (Юҳ 14:18). Ишаё 49 боб 15-16 оятлар эса шундай дейди: «Она ҳеч замонда ўз фарзандини эмизишни унутиб қўядими? Ёки ўз ўғлига раҳм қилмайдими? Она эсдан чиқариши мумкин аммо Мен сизларни унутмайман. Қара мен сени қўлларимга ўйиб ёзганман.» Қалбингиздаги муҳтожликни Худонинг муҳаббати билан тўлдиринг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top