Нарратор 1 «Худо Руҳи билан бошқариладиган барча Худонинг фарзандидир. Чунки сизлар яна қўрқувда яшаш учун қуллик руҳини олмадингизлар, балки ўғиллик руҳини олдингизлар. Бу Руҳдан руҳланиб биз Худони азиз Ота деб чақирамиз» (Рим 8:14-15).
Ассалому алайкум. Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз нега ибодатларимизда Худони «Ота» деб атаймиз? Ахир, биз Унинг фарзандларимиз, деб жавоб беришингиз тайин. Тўғри, биз Унинг фарзандларимиз. Каломда ёзилганидай, биз яна қўрқувда яшаш учун қуллик руҳини олмаганмиз, биз ўғиллик, аниқроғи фарзандлик руҳини олганмиз. Ичимиздаги мана шу руҳ туфайли биз Худони азиз Ота деб чақирамиз. Бу суҳбатимизнинг асосий мағзини тушунишингиз учун бир ҳикояни айтиб берай. Бир куни узоқ йўлга кетар эканман, ҳамроҳим менга бир воқеани айтиб берди.
Нарратор 2 Воқеа шундай бўлган. Бир гуруҳ ёшлар ўқитувчиси билан Америкадан Мексикага ўтишади. Террористлар Қўшма Штатлардаги иккита катта баланд бинони вайрон қилишидан олдин, чегарадан ўтиб қайтиш осонроқ эди. Хуллас, ўша ҳамроҳим ўз ўқувчилари билан хушхабар айтиш учун Мексикага ўтади. У ерда бир ҳафта бўлишгач, Қўшма штатларда ўша бахтсиз воқеа юз беради. Энди улар чегарадан ўтишга қийналишлари аниқ эди. Одатда, пост хизматчилари ҳар бир одамнинг ҳужжатини текшириб, бир-иккита савол бериб, ўтказиб юборишарди. Ҳамроҳим ҳам ўқувчиларни мана шу савол жавобга тайёрлаган. У шундай дейди: «Мен келишимиздан олдин ҳамма ўқувчиларга пост хизматчилари берадиган ўша икки саволни такрорлаб, уларга қандай жавоб бериш кераклигини ўргатдим. Уларнинг саволи қуйидагича бўларди:
Нарратор 1 «Қўшма Штатлар фуқаросимисан? Жавоб «Ҳа». Сумкангда ноқонуний нарсанг борми? «Йўқ!». Хуллас мана шу савол жавобни юз марталаб такрорладик. Постга тахминан 50 метрлар қолганда автобусдаги йўловчилар автобусдан тушиши ва чегарани пиёда босиб ўтиши керак эди. Автобус биз тушгач ўрнидан қўзғолди. Олдинда кетаётган ўқувчилар пост ходимлари саволларига аниқ ва равон жавоб бериб бирма-бир ўтиб кетишаётган эди. Шу пайт Даниелла деган қиз туғилганлик ҳақидаги гувоҳномасини сумкасида унутиб қолдирганини айтди. Унинг сумкаси эса автобус билан бирга постдан ўтиб бўлганди. Хуллас уни ўзим билан бирга олиб ўтадиган бўлдим. Пост ходимларига яқинлашдик. Даниелланинг ҳаяжонланаётганини ва қўрқиб турганини сезиб турардим. Ходим унга биринчи саволини берди: «Қўшма Штатлар фуқаросимисан? «Si». У қўрқув ва ҳаёжон ичида Испанча жавоб берганини билмай қолди.
Нарратор 2 Гарчи Америка фуқароси бўлсада, кўриниши жуда ҳам Мексикаликка ўхшаб кетарди. Хуллас ўша куни бир амаллаб чегарадан ўтиб олдик.» Қиссадан ҳисса шуки, биз Худонинг фарзандларимиз, шунинг учун яшашимиз ва гап-сўзларимиз ҳам шунга кўра бўлиши керак. Бу дунёда яшар эканмиз, Худо бизнинг Отамиз, бутун борлиқнинг ҳукмдори эканлигини унутмаслигимиз лозим. У биз билан экан нимадан қўрқамиз? Агар нотўғри иш қилмаётган эканмиз, нимадан ҳавотирланамиз? Бир кун келиб, ҳаммамиз ҳам Осмон Шоҳлигига олинамиз, ўшанда бошимизни кўтариб, «Мен Осмон Шоҳлиги фуқаросиман», деб айта оламиз. Бугун ҳам ўзимизни Худонинг фарзандлари каби тутиб, ҳотиржам юрак билан яшайлик.