Нарратор 1 «Исо Самария билан Жалила оралиғидан ўтиб, Қуддус томон йўл олди. У бир қишлоққа кираётганида, ўнта моховга дуч келди» (Лука 17:11-12).
Ассалому алайкум. Ўнта Мохов. Исо уларни Самария билан Жалила оралиғидаги қишлоққа кираётганида кўрди. Улар бу ерда нима қилаётган эдилар? Бу ўнта мохов қишлоқ ташқарисида ўз-вақти соатларини кутиб ётар эдилар. Қишлоқ ичидан бир киши мохов бўлса, уни қишлоқ ташқарисига чиқариб юборишарди. Балки ўша ерда махсус моховлар жойи бордир. Нима бўлганда ҳам улар оддий одамлардан ажралган, камситилган, оилалари билан яшолмайдиган ўнта мохов киши эди. Худо Мусо орқали берган қонунларига кўра моховлар шаҳардан ташқарида яшаши керак. Қонунларга кўра улар оддий, соғлом одамлар бор жойга яқинлашмаслиги, касал юқтирмаслиги учун узоқдан туриб, бақириши керак эди.
Нарратор 2 Калом шундай дейди: «Улар узоқда турганча овозларини баланд қилиб – Эй Устозимиз Исо бизга раҳм қил!- дейишди» (Лука 17:13). Улар қанчалик қийналган бўлмасин, Эски Ахдда ёзилган ҳамма қонунларга амал қилаётган эдилар. Ўнта моховнинг бақирганига эътибор қилдингизми? Эски Ахд қонунларига кўра, мохов одам йиртиқ-ямоқ кийим кийиши, сочларини тарамаслиги ва юзининг пастки қисмини бекитиб: «Нопок», «Нопок» деб бақириши керак. Улар шундай қилган эдилар. Қонунга кўра юзининг пастки қисмини бекитиши яъни юзининг пастки қисмини оғзи билан қўшиб боғлаб олиши ва шундай ҳолатда бақириши керак бўлган. Бу қанчалик ачинарли ва қийин бўлганини тасаввур қила оласизми?! Нега моховлар Исога «Бизга раҳм қил» — дея бақиришди. Улар кимнингдир уларга ачинишига муҳтож эмасдилар.
Нарратор 1 Мохов бўлса ҳам қаердандир Исо Масиҳ ҳақида эшитиб, узоқдан Уни таниб, аҳволларини енгиллатишини сўраб илтижо қилдилар. Улар бундай ҳаётда яшашдан жуда тўйган, ҳаёт тарзини ўзгартиришни жуда исташарди. Биласизми, то шифо топмагунча улар одамлар орасига қайтолмасдилар. Мохов касаллигини эса табиий йўл билан даволаб бўлмайди. Бу касаллик даволаб бўлмайдиган касаллик эди. Шунга қарамай, Эски Ахдда шифо топганини тасдиқлатиш учун руҳонийга бориб кўриниши керак, деб ёзилган. Бу қанақаси бўлди?! Шифолаб бўлмайдиган касалликдан қутулишнинг иложи йўқ экан, руҳонийга бориб кўринишнинг ҳам зарурати йўқ. Аммо ёдингизда бўлсин, Исо Масиҳ Эски Ахд қонунларини йўқ қилиш учун эмас, бажариш учун келган. Бу касаллик фақатгина илоҳий аралашув билангина шифоланиши мумкин.
Нарратор 2 Шундай бўлди ҳам. Орамизда мана шундай моховлар каби кишилар бор. Улар гуноҳнинг натижаси эвазига устиларига уят либосини киядилар. Ҳар доим бошларини эгиб юрадилар. Овозлари ҳам жуда секин чиқади. Гарчи ўнта мохов каби «Нопок», «Нопок», деб бақирмасаларда, ичларидан шундай дейдилар. Улар ўзларини Исо Масиҳнинг танасидан ажралган ҳис қиладилар. Бундайларнинг ўша ўнта моховдан қандай кам жойи бор?! Баъзида ҳаёт тарзидан зериккан, ҳаётини ўзгартиришни истайдиган, аммо уни ўз кучи билан қила олмайдиган одамлар Худога мурожаат қиладилар. Фақат У бундайларга ёрдам бериши мумкин, худди ўнта моховга ёрдам берганидай. Бизнинг суҳбатларимиз ҳамда бизнинг www.najot.com ва dilkash@najot.com сайтларимиз турли мавзулар бўйича билимингизни бойитади.