3:25

Шифо топган бир мохов

MP3

Нарратор 1 Ассалому алайкум. Бугун шифо топган бир моховнинг ҳаёти, сифатлари ҳақида суҳбатлашамиз. Суҳбатимизни бошлашдан олдин ўша парча билан танишиб олишингизни жуда истардим. Парчани бир ёдимизга келтириб олсак моховнинг ҳатти – ҳаракатини тушунишимиз, унинг дилидаги оғриқларини ҳис қилишимиз ҳам осонроқ бўлади. Демак бошладик: «Исо Самария билан Жалила оралиғидан ўтиб, Қуддус томон йўл олди. У бир қишлоққа кираётганида, ўнта моховга дуч келди. Улар узоқдан турганча, овозларини баланд қилиб: — Эй Устозимиз Исо, бизга раҳм қил! – дейишди. Уларни кўриб Исо: — Бориб ўзларингни руҳонийга кўрсатинглар, -деди. Улар эса йўлда кетаётиб, моховдан фориғ бўлишди. Улардан бири ўзининг шифо топганини пайқагач, баланд овоз билан Худони улуғлаб, орқага қайтди. Исонинг оёқларига йиқилиб Унга ташаккур билдирди.

Нарратор 2 Бу одам самариялик эди. Шунда Исо: — Шифо топган ўн киши эди-ку? Қолган тўққизингиз қани? Худони улуғлаш учун шу бегона кишидан бошқа ҳеч ким қайтиб келмадими? – деди. Сўнг у одамга: — Ўрнингдан туриб бора қол, ишончинг сени қутқарди, — деди. » Биз баъзида касаллик гуноҳнинг натижаси, баъзан эса шунчаки синов деймиз. Бу мохов кишилар қанчалик қийин аҳволда яшаганини тасаввур қилишимиз мумкин. Исо Масиҳ уларнинг ҳолатига ачиниб, узоқдан турганча: «-Бориб ўзларингни руҳонийларга кўрсатинглар» — деди. Қизиқ, ҳали уларга яқинлашмай туриб ёки уларни шифоламай туриб, қандай қилиб «Ўзларингни руҳонийларга кўрсатинглар» — дейди? Ахир улар ҳали шифолангани йўқ-ку. Шунга қарамай, мохов кишилар Унинг гапига кириб, ўзларини руҳонийга кўрсатиш учун кетишди. Улар бир қишлоқ одамлари бўлмагани аниқ. Чунки Калом уларни Самария билан Жалила оралиғида эди, дейди.

Нарратор 1 Демак, улар шу оралиқдаги турли қишлоқлардан бўлган. Ораларида Яҳудийлар ёмон кўрган Самарияликлар ҳам бўлган бўлиши табиий. Баъзан биз ҳам ўша моховларга ўхшаймиз. Ўзимиз ҳам гуноҳкор бўла туриб, бошқаларнинг қилмишини ҳукм қиламиз. Бу ҳудди бир мохов иккинчисига қараб, сенинг яраларинг меникидан кўпроқ, деганга ўхшайди. Яраси кўпми, камми барибир мохов-ку! Барибир нопок. Биз гуноҳкор бандалар Исо Масиҳнинг нажотига арзимас эдик. Моховлар ҳам арзимасди. Шундай бўлса ҳам Исо Масиҳ уларнинг ҳаммасини шифолашни маъқул кўрди. Шифо топганини пайқаган бир мохов ортига қайтиб, Исонинг оёқларига йиқилиб, ташаккур билдирди. Бу шунчаки ташаккур эмасди.

Нарратор 2 Тасаввур қилинг, ўнта мохов йўлда кетаяпти, бирдан оёқлари кейин қўлларидаги яралар йўқолаётганини сезиб қолдилар. Яралар йўқолибгина қолмай, касаллик туфайли емирилиб кетган жойлар тикланди. Буни кўрган ўша бир мохов Худога шукрона айтди. Ўзининг қандай дарддан ҳалос бўлганини, покланганини англаб, Исога раҳмат айтиш учун қайтди. У шифо топгандан сўнг Исо Масиҳнинг ҳақиқатдан кимлигини англаб етди. У Исонинг чиндан ҳам ваъда қилинган Масиҳ эканига ишонди. У қайтиб келиб, Исо Масиҳни улуғлади. У шифо топганидан жуда бахтиёр эди. У самариялик бўлса ҳам Исо Масиҳнинг чиндан кимлигини бошқа тўққизда яҳудийдан кўра яхшироқ англаб етди. Балки орасида ўзини гуноҳкор санаган ва энг ёмон моховликка гирифтор бўлгани ҳам шу бўлгандир?!

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top