MP3

Нарратор 1 Ассалому алайкум. Исмоил Иброҳимнинг чўрисидан туғилган фарзанди эди. Исмоил Иброҳим саксон олти ёшга кирганида туғилган. Исмоилнинг онаси Ҳожар мисрлик бўлиб, Сорайнинг чўриси эди. Сорай бола кўрмаётгани учун чўрисини эри Иброҳимга хотинликка олиб бериб, ундан бола кўрмоқчи эди. Шундай бўлди ҳам. Исмоил Иброҳимнинг биринчи фарзанди бўлгани учун, унинг чўридан туғилганига ҳам қарамай, жуда яхши кўрарди. Худо Иброҳимга Сорай орқали Ўзи ваъда қилган зурриёдни бериш арафасида Худо унга шундай деди: «Хотининг Сорайни энди Сорай деб чақирма: унинг исми Соро, яъни Бека бўлсин. Мен уни баракали қилиб, ундан сенга ўғил ҳам бераман. Уни шундай баракали қиламанки, у эл-халқларнинг онаси бўлади. Ундан ҳатто халқларнинг подшоҳлари туғиладилар- деди.

Нарратор 2 Иброҳим буни эшитиб юзтубан ерга йиқилди… Сўнг Иброҳим Худога: — Кошки Исмоил Сенинг лутфу караминг остида яшаса эди! – деди.» (Ибт 17:15-18). Худо Иброҳимга ҳақиқий ўғил, узоқ кутилган ва Худо ваъда қилган ўғил ҳақида гапираётган пайтда ҳам Иброҳимнинг қалби иккига бўлиниб, Исмоил учун Худога ёлворди. Бундан унинг нақадар Исмоилни яхши кўрганини билишимиз мумкин. У чўрининг боласи бўлгани учунгина эътиборсиз қолиб кетмасин. У ҳам менинг фарзандим, деб қайғурди. Худо уни беъэтибор қолдирмоқчи эмасди. Ҳали Иброҳим Исмоилнинг исми Исмоил бўлишини билмасидан олдиноқ, унинг фарзанди қандай бўлишини тасаввурига сиғдирмасидан олдиноқ, Худо фариштасини бекасидан қочиб тентираб юрган Ҳожарга кўрсатиб, Исмоилнинг авлодларини буюк қилиши ҳақида ваъда берганди.

Нарратор 1 Бу парчалардан Исмоил Худонинг ҳам Иброҳимнинг ҳам юрагида бўлганини билишимиз мумкин. Аммо Исмоилнинг тарбиясида Иброҳимнинг таъсиридан кўра кўпроқ онаси Ҳожарнинг таъсирини кўришимиз мумкин. Исмоил 14 ёшга кирганида Иброҳим ўғиллик бўлди. Ниҳоят Исҳоқ ўсиб, уни сутдан чиқариш куни келиб қолганида, Исмоил «шўхлик қилди». Калом унинг ишини айнан шундай деб ёзади. У қандай шўхлик қилган? Исҳоқни ранжитганми, устидан кулганми, буниси маълум эмас. Аммо Соро Исмоилнинг ёмон қилиқлари Исҳоққа ҳам таъсир кўрсатиши мумкин деб, эридан чўри билан унинг боласи Исмоилни қувиб юборишини айтади. Иброҳим ҳафа бўлди. Чунки Исмоил унинг ҳам фарзанди эди.

Нарратор 2 Отаси Иброҳим бўлса ҳам Исмоил онасининг йўлини танлади. Худога ишонишни эмас, ўз истагича бутларга сиғиниб яшашни маъқул кўрди. Иброҳим уларни жўнатиб юборганидан кейин ўсмир онаси билан бирга Миср чегараси яқинидаги бир чўлда яшай бошлади. У улғайиб, камонкаш бўлди. Онаси эса уни Миср юртидан уйлади. Ҳожар мисрлик бўлгани учун ҳам ҳеч қачон уларнинг одатини, эътиқодини унутмаган. У ўз эътиқодига ва одатларига қаттиқ боғланган аёл эди. Унинг бу одати Исмоилнинг тарбиясига ўз таъсирини кўрсатди. Отаси Иброҳимнинг ёнида Худо ҳақида билиб, эшитиб яшаган бўлса ҳам онасининг йўлини танлади. Аммо Худо Исмоилни ташлаб қўйгани йўқ. Унга Исмоил деб бежизга исм қўймаган эди. Исмоил исми, «Худо эшитади» деган маънода эди. Худо унга айнан шу исмни берди. Бу билан У қачон менга илтижо қилса, эшитаман, демоқчи эди. Худо бугун ҳам ўзгармаган. Исмоилнинг фарзандлари Худога нола қилсалар, Худо уларга қулоқ тутади. Уларга ёрдам беради.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top