Нарратор 1 «Биз Уни севайлик, чунки аввал У бизни севди» (1 Юҳ 4:19).
Ассалому алайкум. Худо кўришни истаган эркак киши қандай бўлиши керак? Худо бошиданоқ эркакни қандай яратди? Унга Ўзидан қандай сифатларни берди? Агар Худо биринчи бўлиб, ярашиш қўлини чўзмаганида, биз Унга томон йўлни билмаган бўларди. Ҳар доим Худо биринчи бўлиб ташаббус кўрсатади. Худо эркак кишини ҳам худди шундай биринчи бўлиб ташаббус кўрсатадиган қилиб яратган. Аёл киши эса эркакнинг ташаббусига жавоб қайтаради. Гарчи бу ердаги муносабатлар мукаммал бўлмасада, Худо билан одамлар ўртасидаги муносабатни эслатади. Қадимий иброний тилидаги «адам» сўзи, «ерники ёки ердан олинган» деган маъноларни билдиради.
Нарратор 2 Оссурия тилида эса бу сўз «яратувчи» деган маънони беради. Худонинг ўзи Яратувчи бўлганидай, эркакни ҳам яратувчи қилиб яратган. Одам Атода яратиш, бунёд қилиш хоҳишини пайдо қилган. Шунинг учун ҳам эркак киши бирор нарса яратганида ўзида қониқиш ҳосил қилади. Худо Одам Атони Адан боғига дарахтларни парваришлар учун, ерга қараш учун жойлаштирди. Ерда ишлаш бошида Одам Ато учун лаънат эмас, баракат эди. Бироқ гуноҳ қилганидан кейин ер ўз ҳосилини осонликча бермайдиган, эркак киши ҳам қилган иши учун Худодан эмас бошқалардан мақтов эшитишга мойил бўлиб қолди. Шундан кейин Худо берган сифатларига эмас, қиладиган ишига кўпроқ диққат қаратадиган бўлиб қолди.
Нарратор 1 Агар эътибор қилган бўлсангиз, эркакларнинг ҳаммаси бир-бирларини кўрганда, энг аввлао: «Нима қилаяпсан?», «Қандай ишда ишлаяпсан?» каби саволларни беришади.
Улар учун иш энг муҳим нарса бўлиб қолган. Улар қилаётган ишлари туфайли қониқиш оладилар. Бугунги кунда кўпчилик эркаклар иш туфайли кўп азият чекадилар. Ишлари юришмаса, ишдан четлаштирилса ўзларига бўлган ҳурматлари йўқолади. Тушкунликка тушадилар, Худо назаридаги қадр қиммати уларни мутлақо қизиқтирмайди. Ўша Адан боғидаги гуноҳ туфайли эркак зотининг фикрлаши, ўзига берган баҳоси, нарсаларга бўлган фикри шунчалик ўзгариб кетдики, бунинг натижасида фақат ўзлари қийналадилар. Эркак энг аввало, эр ва ота. Бу вазифаларини бошқа иккинчи, учинчи даражали нарсаларга алмаштирганлар.
Нарратор 2 Ўз мажбуриятларини ҳам унутиб, ишга муккасидан кетганлар. Албатта замон оғир, пул топиш, оилани боқиш керак. Бироқ оиласи, фарзандлари учун сарфлайдиган вақтини ҳам ишига бағишламаслиги лозим. Ота оиладаги ўғиллар учун энг катта жавобгар шахс ҳисобланади. Болалар ёшлигида онасига талпинишса, ўғиллар катта бўла боргани сари онасидан узилиб, отасига боғланишни истайди. Бунга муҳтожлик сезади. Бироқ ота, ўз ўғлини ўзига боғламаса, бола икки ўртада сарсон қолади. Отасидан ўрганиши керак бўлган тарбияни, ҳақиқий эркакликни ўргана олмай қолади. Бундай фарзандлар ё қиз бола сифат бола бўлиб қолади ёки бўлмаса, эркакликни жиноятчилик билан аралаштириб юборади. Бундай бўлмаслиги учун оталар Худонинг назаридаги қадр-қимматларини топишлари лозим. Оила масалалари биз учун энг долзарб мавзу. Бу ҳақида билишни истасангиз бизнинг www.najot.com ва dilkash@najot.com сайтларимизга марҳамат қилинг.