MP3

Нарратор 1 Ассалому алайкум. Бу ҳикоямиз 16 ёшли болакай ҳақида. У 1950 йилларда Хитойда яшаган. Қачонлардир онасидан Исо деган Қутқарувчи ҳақида эшитган, онасининг У ҳақида айтганлари қулоқларига ўрнашиб қолган, ҳар сафар ёш қалби ҳаётнинг оғирликларига, адолатсизлигига чидолмаган пайтда, ўша ҳикоялар ҳақида ўйлар ва қалби ором топарди. Онасидан бу Зот ҳақида ёзилган китоб ҳам борлигини эшитгач, бутун фикру-зикри ўша китобни топишда бўлиб қолди. Бир куни даладан ишдан қайтаётиб дарё бўйида бир қарияни кўриб қолди. У билан бир оз суҳбатлашиш мақсадида ёнига борди. Қария бир китоб вароғини қўлида ушлаб ҳаёл суриб ўтирарди. Қизиқувчанлиги устун келиб, отахондан бу қандай вароқ эканини сўради.

Нарратор 2 Отахон унга бир пайтлар Муқаддас Каломи борлигини энди эса ундан фақат мана шу вароқ қолганини сўзлаб берди. – Мен ҳам мана шундай китобни қаердан топсам бўлади? – деб сўради Йун. – Бу китобни топиш осон эмас. Мен шундай китобни бир неча йиллар олдин бир одамда кўргандим. – У ким эди менга ҳам айтинг. Ўша одамдан сўраб олиб турмоқчиман. – Аммо у одам узоқ бир қишлоқда туради. Унинг олдига бориш учун 32 км йўл босишинг керак. – Бораман- деб қайъий аҳд қилди Йун. Қарорида қатъий туриб, ўша одамни излаб борди. Каломни ўқиб кўрди. Бир неча йиллардан сўнг ўзи ҳам шундай китобга эга бўлди. Китобни ўқир экан, унинг учун бутунлай бошқа бир ҳаёт очилгандай бўлди. Исо Масиҳни Раббим ва Нажоткорим деб қабул қилди.

Нарратор 1 Қишлоқма-қишлоқ юриб, У ҳақида хушхабар айта бошлади. Бир неча марта хитой полициячилари уни тутиб олиб, огоҳлантириб қўйиб юборишди. Агар яна бир марта шу ҳолатда қўлга тушадиган бўлса, тўғри қамоққа боришини айтиб дўқ қилишди. Бироқ уларнинг гапи Йуннинг ичида ёнаётган оловдан кучлироқ эмасди. У хушхабар айтмай туролмади. Бир куни хушхабар айтаётган чоғида қўлга тушди. Шу заҳоти Ҳазрати Довуднинг душманларидан қочиш учун ўзини жинниликка солгани ёдига тушиб, у ҳам ўзини жинниликка солди. Полициячилар эса уни жинни деб ўйлаб, устидан кулганча қўйиб юборишди. Улар кетишгач яна ўзига келиб, атрофидагиларга нажот ҳақида гапиришни давом эттирди. Аммо кўп ўтмай уни ҳибсга олиб, бозор майдонида ҳаммага шарманда қилиш учун турғизиб қўйишди.

Нарратор 2 У яланг оёқ, йиртиқ-ямоқ кийимда совуқдан дилдираб турарди. Бир неча кун махсус камерада роса калтакланганидан таниб бўлмайдиган аҳволга келиб қолганди. Кейин эса унга яхшиликча давлат билан бирга ишлайдиган черков аъзоси бўлишни таклиф қилишди. Бироқ бу черков қанчадан-қанча имонлиларнинг ҳаётига зомин бўлган эди. Йун ботирлик билан уларнинг таклифини рад этди. Унинг атайлаб ўзини жинниликка солишини фаҳмлаган қамоқ бошлиғи доктор обкелтириб, жазолашнинг янги бир турини ишга солишди. Тирноқлари орасига игна тиқиб, Исо Масиҳдан юз ўгиришга мажбурлашди. Жазо чоғида қийноқларга дош беролмай, ҳушидан кетди. Бу жазолар Йуннинг қамоқдаги охирги азоблари эмасди. Ундан сўнг Йун яна ўн йил қамоқда ўтирди. Лекин ҳеч қандай қийноқ ва жазо турлари унинг имонини синдира олмади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top