MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Суҳбатимизнинг асосий қаҳрамони бўлган шахс ҳақида гапиришдан олдин пайғамбар ва шоҳ Довуд ҳаётига қисқача тўхталиб ўтсак. Шоҳ Шоул Довудни таъқиб қилиб юрган пайтлар. Шоулнинг Довудни таъқиб қилиб юрганига анча бўлди. Халқ Шоулга рақиб бўлиши мумкин бўлган шахс Довуд эканини биларди. Довуд шохнинг бир ғорда ухлаб ётгани ҳақида эшитиб, ҳеч кимга билдирмай, шохнинг ридоси этагидан бир парча кесиб олди. Довуднинг шу ерда эканини билган Шоул, қилган ишидан пушаймон бўлди ва Довуддан қачонлардир шох бўлгач, Шоулнинг хонадонини қириб юбормасликка сўз олди. Шундан сўнг Довуд одамлари билан Порон даштига кетди. Даштга яқин жойда бир бой-бадавлат одам яшар, бор мол-мулки Кармил шаҳри яқинидаги ерда бўлиб, бу пайтда у қўйларининг жунини қирқаётган эди.

Narrator 2 Ўша пайтда қўйларнинг жунини қирқиш маҳсус нишонланар ва зиёфат қилинарди. Бу бой одамнинг исми Новол, хотинининг исми эса Обигайл эди. Аёл ақл-фаросатли ва чиройли эди. Эри Новол эса қўрс ва феъл-атвори ёмон одам эди. Довуд Новолнинг даштда жунларини қирқаётганини эшитиб, одамларини унинг ҳузурига жўнатиб шундай деди: «Умринг узоқ бўлсин! Сенга, хонадонингга тинчлик – омонлик бўлсин. Қўйларингнинг жунини қирқаётганингни эшитдим. Чўпонларинг биз билан бирга эканида уларни ҳафа қилмадик, уларнинг ҳеч нарсаси йўқолмади. Шунинг учун одамларимга илтифот кўрсат, сенинг ҳузурингга зиёфат куни келдик. Бу қулларингга ва ўғлинг Довудга қўлингдан келганча марҳамат қилиб, ёрдам кўрсат.» Хўш, Новол қандай йўл тутди?! У Довуд ва Шоул ҳақида эшитмаган эдими? Довуднинг бир пайтлар Филистлар устидан ғалаба қозонганини эшитмаган эдими?

Narrator 1 Албатта эшитган. Табиийки ўша даврда Шоул Довуднинг ортидан қувиб, ўлдиришга ҳаракат қилиб юрганининг сабабини ҳамма биларди. Бироқ бу нодон Новол Довудга яхшилик қилишни истамади. Ундан ташқари ўша пайтларда, зиёфат чоғида бошқа бир жойдан бегона одам келса ҳам зиёфатга таклиф қилинар, ва унга йўл учун егулик бериларди. Довуд эса илтимос қилиб, одамларини жўнатди. Чўпонларига яхшилик қилгани, уларни Кармилда бўлганларида ҳимоя қилганларини ҳам эслатиб ўтди. Шунга қарамай, Новол бахиллик қилиб, Довудга ёрдам беришни истамади: «-Довуд дегани ким ўзи?! Ишайнинг ўғли бўлса, нима қипти?! Шу кунларда хўжайинларидан қочиб кетаётган қулар жуда кўпайиб кетди-да! Нонимни, сувимни, жун қирқаётган одамларим учун сўйган қўйларимнинг гўштини олиб, аллақайдан келган одамларга берайми?!»

Narrator 2 Бу хабар Довуд эмас ўша даврдаги ҳар қандай одамнинг ғазабини қайнатиши табиий эди. Биринчидан, мусофирни сийлаш фарз, иккинчидан эса Довуд Новолнинг чўпонларига яхшилик қилди. Қилган яхшилигига жуда қўпон тарзда жавоб олди.

Унинг бу муносабати фақат Довудга эмас, Худога ҳам ёқмагани аниқ. Қадимги қонунларга кўра бирор кишининг қилган яхшилигига яхшилик билан жавоб бериш керак эди. Исо Масиҳ эса бу қонунга яна ҳам яхшироқ ўзгариш киритди. Фақат яхшилик қилганга эмас, ёмонлик қилганга ҳам яхшилик қилиш кераклигини буюрди. Шунга кўра сизга яхши муносабатда бўлган ҳар қандай одамга одамийлик билан яхши муносабатда бўлиш лозим. Новолнинг ҳаёти қандай тугаганини биласизми? Кейинги куни эрталаб, Новолнинг юраги музлаб ўлиб қолди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top