3:39

Шоул ва фолбин

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Атрофимизда қанчадан қанча одамлар фолбинларга, мулла-ю, азайимхонларга, ва арвоҳ чақирувчиларга ишонади. Азбаройи муаммолар остида қийналганидан муаммосига жавоб топиш, уни енгиллатиш учун фолбинларга ва азайимхонларга боришади. Бу жуда ачинарли ҳол. Қийналган чоғимизда доимо ёрдамга шай бўлган, бизга юраги ачишадиган Худонинг олдига бормай, одамлар олдига боришади. Бу Худони ҳафа қилади. Улар фолбинлар ҳам азайимҳонлар ҳам Худонинг одамлари, Худонинг кучи билан шундай ажойиботлар қилишади, деб адашишади. Шайтон ҳам уларни шунга ишонтиради. Энг ёмон томони, фақат Худони билмайдиганлар эмас, Худони биладиганлар ҳам баъзан ўзлари билмаган ҳолда Шайтоннинг мана шу қопқонига тушиб қоладилар.

Narrator 2 Қийналган чоғларида, Худо улардан узоқдадай туюлади. Қийналишига турли сабаблар бўлиши мумкин. Балки қилган гуноҳларининг натижасини кўришаётгандир, балки Худо уларга муҳим бир сабоқни ўргатаётгандир, балки синаётгандир. Буларни англамаган ҳолда аста-секин мунажжимлар башоратига, фолбинларга, турли хил табибларга ва азайимхонларга ишона бошлайдилар. Агар орамизда шундай одамлар бўлса, уларга Худонинг Каломини ўқиб бермоқчиман. Худо Ўз Каломи орқали бизларни огоҳлантиради. «Шомуил оламдан ўтгач, Шоул Эгамизнинг хоҳишини билмоқчи бўлди. Худо унинг қилган гуноҳи туфайли, Шоулга на тушида, на руҳонийлар ва на пайғамбарлар орқали жавоб берди. У Филистлар билан бўладиган жангда Худонинг мададига муҳтож эди. Худонинг иродасини билолмаган Шоул жуда қийналиб кетди. Бир пайтлар ўзи мамлакатдан ҳайдаб юборган арвоҳ чақирувчилардан биттасини топиб келишни буюрди.

Narrator 1 Ўзи эса бошқача кийимлар кийиб, қиёфасини ўзгартирди ва икки кишини эргаштириб, кеч кирганда арвоҳ чақирувчи аёлникига борди. Ундан Шомуилнинг арвоҳини чақириб беришни сўради. – Ер остидан чиқаётган арвоҳни кўраяпман, — деб жавоб берди аёл. Ридо кийган кексароқ одам юқорига чиқаяпти. Шу заҳоти Шоул билдики, у одам Шомуил. Мук тушиб унга таъзим қилди. – Нимага мени чақириб безовта қилдинг? – сўради Шомуил. – Мен жуда қийналиб кетдим, — деди Шоул. – Филистлар менга ҳужум қилишмоқчи. Худо эса мени тарк этди. Менга на пайғамбарлар орқали, на тушимда жавоб беряпти. Энди нима қилай, шунга сизни чақирган эдим. Эгамиз мен орқали айтганини қилди. Шоҳликни сенинг қўлингдан олиб, Довудга берди. Чунки сен Эгамизнинг амрига итоат этмадинг, Унинг алангаланган ғазабини сен Омолеқ халқига сочмадинг. Ана шунинг учун Эгамиз бугун шу кунларни бошингга соляпти.

Narrator 2 У сени ҳам, Исроил халқини ҳам Филистлар қўлига беради. Эртага сен ва ўғилларинг менинг ёнимда бўласизлар. Шоул бирдан муккаси билан ерга тушди. Шомуилнинг гапларидан қаттиқ қўрқиб кетди, силласи қуриди» (1 Шоҳ 28:3-20).

Агар қилган гуноҳингиз туфайли Худо сиздан узоқлашган бўлса, тезда тавба қилинг. Бир гуноҳ ортидан иккинчи гуноҳни қилманг. Тавба қилиб, Унинг марҳаматини кутинг. Зеро Худо узоқ аразлаб юргувчи эмас. У гуноҳларимизни унутади. Бизга ҳам унуттиради. Унинг амрларидан четга чиқманг. Бу борада ёрдам керак бўлса бизнинг www.najot.com ва dilkash@najot.com сайтларимизга марҳамат қилинг. Албатта ўзингиз учун керакли маълумотларни оласиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top