Narrator 1 Ассалому алайкум. Элишай пайғамбар ҳақида эшитгансиз. Бироқ бугун унинг хизматкори ҳақида гаплашамиз. Бу хизматкор билан бўлган воқеа, кишини ҳайратга солади, ва Худо ҳақида кўпроқ билишимизга ёрдам беради. Худо сиз-у, бизнинг ҳаётимизда ишлайди. Аммо биз уни кўра олмаймиз. Худо бизнинг ҳаётимизда ишлаётганини кўрмасак ҳам, ишлаётганини қаердан биламиз? Буни билиш учун Элишайнинг хизматкори «Дўтан»да нималарни кўрганини билиш орқали билишимиз мумкин. Келинг шу ҳикояни Каломдан ўқиб бераман: «Орам шоҳи Исроилга лашкар тортиб келаётган эди. Исроил шоҳи ҳам унга қарши жангга чиқди. Шунда Элишай шоҳга, «У ердан ўтманг шоҳим, у ерга пистирма қўйилган» — деди. Душманнинг пистирмага тушмаганини билган, Ором шоҳи бу ишни лашкарбошилардан кўрди. Лашкарбошилар эса шоҳга шундай дейишди:
Narrator 2 «Бу Исроилдаги пайғамбар Элишайнинг иши, у ҳатто ётоқхонангизда айтган гапингизни ҳам Исроил шоҳига аён қилиб туради. – Боринглар, унинг қаердалигини билиб келинглар! – деб буюрди Орам шоҳи. – Мен бирортасини юбораман-да, уни қўлга тушираман. Шундан кейин: «Элишай Дўтанда», деб шоҳга хабар етказдилар.Орам шоҳи ўша ерга отлиқлар, жанг аравалари, ва катта куч жўнатди. Улар тунда келиб, шаҳарни ўраб олдилар. Тонгда пайғамбарнинг хизматкори ўрнидан туриб, ташқарига чиқди. Қараса шаҳар атрофида отлиқ лашкарлар, жанг аравалари турибди. Шунда хизматкор: — Эвоҳ! Ҳазратим, энди нима қиламиз? – деб сўради. – Қўрқма, — деди Элишай, — чунки бизнинг ҳимоячиларимиз уларникидан жуда кўп. Кейин Элишай илтижо қилди: — Эй, Эгам! Хизматкоримнинг кўзини оч, у кўрсин! Эгамиз хизматкорнинг кўзини очиб юборди. Элишайнинг атрофидаги қирлар оловли отлар ва жанг араваларига тўлиб кетганини хизматкор кўрди» (4 Шоҳ 6:8-17).
Narrator 1 Худо билан муносабатда экансиз, ҳаётингиз давомида, Худонинг ишлашини кузатишингиз керак. Баъзан Худо сиз учун таёрлаган ишни амалга оширишингизда, Ўз иродасини аён қилади. Худо Ўзининг режасини сиз орқали амалга ошириш учун, сизни шу ишга таклиф қилади. Элишайнинг хизматкори Ором шоҳи аскарлари уларни ўраб олганини кўриб, жуда қўрқиб кетган эди. Чорасиз аҳволдамиз, деб ўйлади. Аммо Элишай, Худодан унинг кўзларини очишини илтимос қилди. Худо Элишайга қулоқ солди. Хизматкорнинг кўзларини очди. Фақат шундан кейингина, Худо у ва Элишайнинг атрофида ишлаётганини кўра олди. Биз кўп ҳолларда мана шу хизматкорга ўхшаймиз. Худонинг ҳаётимизда ишлаётганини кўра олмаймиз. Шунинг учун ҳам қийинчиликлар келганда, қўрқамиз ва саросимага тушамиз.
Narrator 2 Элишайнинг хизматкори атрофида оловли отлар ва жанг араваларини кўргач, қандай аҳволга тушди экан?! Унинг Худовандга бўлган ишончи ортди. Худо доимо унинг яқинида бўлиб, ҳаётида ишлашини тушуниб етди. Бу нарсани билиш бошқа, ҳаётда бошдан ўтказиш бошқа. Агар сиз ҳам ўша хизматкор каби, руҳий кўзларингиз очилишини истасангиз, Худога илтижо қилинг. У сизнинг руҳий кўзларингизни очсин, токи Худо сизнинг яқинингизда, доимо ёрдамга шай эканини, ҳаётингизда ишлаётганини кўра олинг. Бу жуда ажойиб туйғу бўлади. Худо Эски ва Янги ахд давридаги кўпгина инсонлар орқали қудратли ишларни қилган. Бу ҳақида билишни истасангиз бизнинг www.najot.com ва dilkash@najot.com сайтларимизга марҳамат қилинг.