3:54

Яҳудо Маликаси Оталиё

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Эртаклар бизнинг болалигимизни бойитган нарса. Эртакларда меҳрибон, нозик ва мафтункор маликaлар ҳақида кўп ўқиганмиз. Шу билан бирга эртакларимиз, ўгай она бўлган қироличалар ёки маликалар ҳақида ҳам. Яҳудо Маликаси Оталиё ҳам мана шундай ёвуз ва худбин маликалардан бири бўлган. У Яҳудо шоҳи Ëҳурамнинг беваси эди. Исроил шоҳи Ëҳу ўғли Охазиёни ўлдирганини эшитгач, Яҳудода ўз ўғли Охазиёнинг жамики уруғини қириб ташлашга киришди. Унинг бу ҳатти-ҳаракатидан, унинг аввалданоқ, фарзандларига бемеҳр бўлганини билиш мумкин. Унинг фикру-зикри шоҳликни бошқариш бўлган. Аммо Яҳудода унинг ўғли Охазиё шоҳ эди. Унинг ўлгани, режаларини бажаришга, Яҳудода шоҳликни эгаллашга йўл очиб берди. Шундай қилиб у ўғлининг ҳамма уруғини, ўғиллари, қизлари ва хотинларини ўлдиришга буйруқ берди.

Narrator 2 Бироқ шоҳ Ëҳурамнинг Ëҳушева деган қизи бўлиб, у ўлган шоҳ Охазиёга ўгай сингил эди. Ёҳушева Охазиёнинг Йўш деган ўғлини, шоҳнинг бошқа ўғиллари орасидан билдирмасдан олиб қочди. Нега шоҳнинг кўплаб ўғиллари орасидан қиз айнан Йўшни олиб қочди?! Бу Худонинг иродаси эди. Яҳудо маликаси Оталиё, буни пайқамай қолди. У олти йил давомида мамнунлик билан Яҳудо шоҳлигини бошқарди. Оталиё, Исроил шоҳи Ахабнинг қизи эди. У ҳукмронлик қилган пайтларида, Эгамиз олдида, отаси каби қабиҳ ишларни қилди. Унинг зулмкор, бемеҳрлиги ва бутпарастлиги отаси Ахабдан мерос эди. Оталиё Исроил ва Яҳудо шоҳи Худо ҳақида эшитган бўлса ҳам, ҳаётини бутпарастликка бағишлаган, Эгамиздан қўрқишни ҳаёлига ҳам келтирмайдиган малика бўлган. У ўғли Охазиёнинг ҳамма ўғилларини ўлдирганига, энди унга ҳеч ким бас кела олмаслигига ишончи комил эди. У шоҳликни бошқараётганидан ғуруланиб яшарди.

Narrator 1 Шундай кунларнинг бирида, Яҳудо шоҳлигини бошқараётганига етти йил бўлганида, саройда ўтириб, ташқаридан келаётган халқнинг шовқинини эшитди. Бу пайтда руҳоний Яҳуйидо Охазиёнинг ўғли етти ёшли Йўшни Яҳудога шоҳ қилиб тайинлаётган эди.

Малика Оталиё қўриқчилар билан бирга халқнинг шовқин-суронини эшитгач, Эгамизнинг уйига йиғилганлар олдига борди. У ерда нималар бўлаётганини тасаввур ҳам қилмаган малика, халқнинг янги шоҳ Йўшни олқишлаётганини кўрди. Етти ёшли шоҳ Эгамизнинг уйи эшиги ёнида устун олдида турар, шоҳнинг атрофини лашкарбошилар, карнайчилар ўраб олган. Юртнинг бутун халқи шод-ҳуррам карнай чаляпти. Шунда Оталиё ғазабдан либосларини йиртиб: «Хоинлик! Хоинлик!» деб бақирди. Қадимда ҳар бир шоҳ унга хоинлик қилишларидан қўрқиб яшаган.

Narrator 2 Малика Оталиё ҳам шу нарсани ҳаёлидан кечирган бўлса керак. Бироқ малика унга хоинлик қилишларини кутмаган эди. Шунинг учун ҳам ўзини ғазабдан тўхтатолмай, кийимларини йиртиб ташлади. Руҳоний маликани Маъбадда ўлдирилишини истамай, уни ушлаб саройнинг От деган дарвозаси олдига келтириб уни ўша ерда ўлдиришни буюрди. Мана сизга ёвуз ва худбин маликанинг тақдири. Ҳар сафар Худо Ўзининг кўз ўнгида қабиҳликлар қилган шоҳ ва оддий одамларни жазосиз қолдирмаган. Бу инсонларнинг ҳаёти биз учун энг яхши намуна вазифасини ўтайди. Агар бундай кишилар ҳақида кўпроқ билишни истасангиз бизнинг www.najot.com ва dilkash@najot.com сайтларимиз эшиги сиз учун ҳамиша очиқ.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top