MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Ҳаёл қилиш қандай яхши! Ҳаёлга нималар келмайди дейсиз? Тасаввур қилинг агар Исо Масиҳ ёнингизда бўлса, ва сизга ўгирилиб, «Мендан нима истайсан?», — деб сўраса нима деб жавоб қилардингиз? Ўзингиз, оилангиз ёки бирор бир киши учун нимани сўраган бўлардингиз? Бу саволга дарҳол жавоб бериш қийин. Чунки Ундан сўрайдиган нарсаларимизнинг саноғи йўқ. Ибодат чоғида, оиламиз, фарзандларимиз, ишимиз, моддий аҳволимиз ва ҳокозо нарсалар ҳақида сўраймиз. Сўрайдиган нарсалар рўйҳати тугай демайди. Баъзилар эса, қисқагина, оддийгина ибодат қилиб қўя қолишади. Хўш, қайси бири тўғри, соатлаб ўтириб, оила аъзоларимиз ёки дўстларимиз учун аниқ нарсаларни сўрашми, ёки қисқагина умумий қилиб сўрашми?

Narrator 2 Биз ҳар иккисини ҳам ёмон дея олмаймиз. Умуман ибодат қилиш яхши. Аммо ибодат чоғида киши Худодан нима исташини ўзи аниқ билиб олиши керак.

Бу борада Забадий ўғилларининг онаси бизга жуда яхши ўрнак бўла олади.

Келинг шу ҳикояни бир эслаб олайлик. Исо Масиҳ ўн икки шогирдини алоҳида чақириб, Ўзининг ўлими ҳақида учинчи бор айтди. Қуддусда уни тутиб олишларини, хочга михлашларини ва ниҳоят У учинчи куни тирилиб, Отанинг олдига кўтарилиши ҳақида эслатди. «Шунда Забадийлар оиласининг онаси ўғиллари билан бирга Исонинг ҳузурига келди. Нимадир сўрамоқчи бўлиб, Унга таъзим қилди. Исо аёлдан сўради: — Нима истайсан? – Сенинг Шоҳлигингда бу менинг икки ўғлимнинг бири ўнг томонингда ва бири чап томонингда ўтиришларини буюргин! – деди Унга аёл. Исо жавоб бериб деди: — Сизлар нима сўраётганингизни билмайсизлар. Мен ичажак ҳасратли тақдир шаробини ича оласизларми? – Ичамиз! – деди улар.

Narrator 1 Исо уларга: — Сизлар-ку Менинг косамдан ичиб, ҳасратларимни чекасизлар, аммо Менинг ўнг ва чап томонимда ўтиришга рухсат бериш Менинг ихтиёримда эмас. Отам бу ўринни кимларга тайёрлаган бўлса, уларга буюради – деди. Бошқа ўн шогирд буни эшитгач, икки ака-укага аччиқлана кетишди» (Мат 20:20-24). Жуда ажойиб парча. Забадий ўғилларининг онаси жуда ажойиб она бўлган кўринади. Исо Масиҳ шогирдларини алоҳида чақирганида, у ҳам ўғиллари билан бирга келди. Келиб, Исога таъзим қилди. У бекорга келмаган эди. Келишидан аниқ бир мақсади бор эди. У Исодан ўғилларидан бири Унинг ўнг томонида, иккинчиси чап томонида ўтиришини илтимос қилди. У Исодан аниқ нима сўрашни билган, балки кечаси билан шу ҳақида ўйлаб чиққандир?! Ундан қандай сўрашни машқ қилгандир. Нима бўлса ҳам бу она Исодан ўғиллари учун нима хоҳлашини аниқ айтди.

Narrator 2 Биз эса кўпинча оддийгина қилиб: «Бизни марҳаматлагин», — дейишдан нарига ўта олмаймиз. Гарчи онанинг бу тилагидан бошқа шогирдлар аччиқланган бўлса ҳам, она ўз истагини аниқ ва равон баён қила олди. Худо биздан тилакларимизни аниқ айтишимизни истайди. Бирор бир ниятни аниқ айтсангиз, шунга кўра Худо илтижойингизга қандай жавоб бераётганини кўрасиз. Худо сиз сўраганингизга қараб, жавоб беради. У Худонинг қўлидан келмайдиган иш йўқ, деб ишонган, шунга кўра ўғиллари учун катта нарсани сўради. Баъзан катта нарсаларни сўрашга иккиланамиз. Худо бу катта нарсаларни бермайди ёки беролмайди деб ўйлаймиз. Сиз сўранг. Агар Худо сизга шу катта нарсани раво кўрса, албатта беради. Худо билан яқин муносабатда бўлган инсонлар ҳақида билишни истасангиз бизнинг www.najot.com ва dilkash@najot.com сайтларимизга ташриф буюринг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top