3:25

Аниқ кўрсатмалар

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Баъзилар Худо аниқ кўрсатмалар бермайди, фақат нима қилиш мукинлигини шипшитади. Ўзинг топиб олаверасан, — дейишади. Аммо бу гапга қўшилмайман. Худованд Ишаё пайғамбар орқали шундай деган эди: «Зеро Менинг ўйларим сизларикига, Менинг йўлларим сизларнинг йўлингизга ўхшамайди» (Ишаё 55:8). Демак бизнинг фикрларимиз ҳам йўлларимиз ҳам Худоникига ўхшамайди. Худо биз каби ўйламайди. Агар Худо бизга аниқ кўрсатмалар бермаса, биз ўзимизнинг дунёқарашимиз, билимимиздан келиб чиққан ҳолда фикрлаймиз. Бу Худонинг йўлида тўғри бўлмас эди. Эсингиздами, Худо Нуҳга кема қуришни буюрган эди? Хўш, Худо Нуҳга нима деди, шунчаки бир кема қур, — дедими? Йўқ. У кеманинг ўлчамини, катталигини, ичида нечта хонаси бўлиши кераклигини, кемага қандай ёғоч ишлатишини, кема ташидаги ёғочларнинг орасини нима билан бекитиши кераклигини батафсил баён қилди.

Narrator 2 Худо Нуҳга кема ҳақида аниқ ва батафсил кўрсатмалар берди. Нуҳ Худонинг кўрсатмаларига аниқ амал қилди. Бу кўрсатмалардан, Худонинг Нуҳга ва Ўзи яратган жонзотларга нақадар меҳрибон эканини кўришимиз мумкин. Агар Худо Нуҳга шунчаки «Кема қур» деганида, Нуҳ балки ўзи катта деб ўйлаган даражада кема қурарди ва бу кема Худо ўйлаганчалик катта бўлмасди. Худо Мусога ҳам маъбад борасида аниқ кўрсатмалар берган. Бу кўрсатмалар шунчалик аниқ эди-ки, маъбад ичидаги энг кичик майда нарса ҳақида ҳам алоҳида кўрсатма берган. Бундай аниқликдан ҳайрон қоласан киши. Худо Инсон қиёфасида ерга тушганида ҳам, шогирдларига ҳар доим аниқ кўрсатмалар берган. Байрам таомини қаерда ейишни, нима қилишни аниқ айтган. Исо Масиҳ халққа маталлар орқали гапирганида, шогирдлар баъзан тушунмай қоларди. Шунда Исо Масиҳ шогирдлар билан ёлғиз қолганида, уларга бу маталларнинг маъносини аниқ тушунтириб берарди.

Narrator 1 Иброҳим пайғамбарни эсланг. Унга Худо нима деди? «Ота-онанг уйидан чиқиб, Мен кўрсатадиган ерга кет». У Иброҳимга қаерга кетиши ҳақида аниқ айтмаган бўлса ҳам, ота-онаси уйидан чиқиб кетишини буюрди. Кейин эса ўша ерни кўрсатаман, — деди. Иброҳим Канъон ери унга берилишини қаердан билди? Билмасди. Ўша ерга етиб келгач, Худо унга: «Мана шу турган жойингдан шимолга, жанубга, шарққа ва ғарбга қара. Сен кўриб турган ҳамма ерни сенга ва сенинг наслингга абадий мулк қилиб бераман» (Ибт 13:14-15). Худо бу шахсларга нима қилиш кераклигини аниқ айтган. Баъзи пайтларда Иброҳим пайғамбар мисолидагидек, аниқ айтмаса ҳам ўз вақтида маълум қилади. Худо Иброҳимга: «Сен борадиган ерни кўрсатаман», — дедими? Деди. Ва кўрсатди ҳам.

Narrator 2 Худо бугунги кунда ҳам Муқаддас Руҳ орқали аниқ кўрсатмалар беради. Яшашингиз учун сизга аниқ кўрсатмалар беради. Агар Худодан аниқ кўрсатмалар олмаган бўлсангиз, ибодат қилиб кутинг. Сабрли бўлишни ўрганинг. Худонинг аниқ вақтини кутинг. Унинг вақти ҳар доим энг тўғри ва энг яхши. Худонинг ихтиёрига топширган ишингизни шошиб, ўзингиз бажаришга ҳаракат қилманг. Яхшиси Худо билан яқин муносабатда бўлинг. Ҳар куни Худога вақт ажратишни, У билан суҳбатлашишни канда қилманг. Азизлар Худо ҳаётимизда қандай ишлаши ҳақида кўпроқ билишни истасангиз, бизнинг www.najot.com ва dilkash@najot.com сайтларимиз бу борада сизга ёрдам беришга тайёр. Марҳамат қилинг ва ўзингизга керакли маълумотлардан бохабар бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top