3:33

Бола ва Қуёш

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Оилавий дам олишга чиқишнинг айни пайти. Ҳаво жуда яхши. Иссиқ бўлса нима бўпти?! Бу айни муддао-ку. Чўмилиб, яйраб ҳордиқ чиқариш мумкин. Аммо бу иссиқ ҳавонинг бир муаммоли томони бор. Биз катталар ҳар қандай ҳолатга бемалол кўникиб кетаверамиз. Иссиқ ва совуқда нима қилишни биламиз. Ўз-ўзимизга бемалол ғамхўрлик қила оламиз. Аммо фарзандларимиз бундан мустасно. Улар ўзларини қуёшдан эҳтиёт қилишни билишмайди. Сув ҳавзасида қанча вақт чўмилишни, қуёшда қанча вақт туриш мумкин ёки мумкин эмаслигини билишмайди. Ота-оналари индамаса, чарчагунча чўмилиб қуёшда ўйнайверишади. Шунинг оқибатида, кутилмаганда, ҳушидан кетиши ва касал бўлиб қолиши мумкин. Бунинг олдини олиш учун сизларга баъзи маслаҳатларни бериб ўтмоқчимиз.

Narrator 2 Табиат қўйнида оилавий дам олиш катталарга ҳам болаларга ҳам бирдек хурсандчилик олиб келади. Болалар копток ўйнаб, чўмилиб, тоғдан гуллар териб, нам қумдан уйча қуриб маза қилишади. Кечқурун эса… Баъзи болаларнинг нозик териси қизариб, тошма тошиб, қичишади. Болa ўзини ёмон ҳис этиб, инжиқланади. Ҳатто иссиғи чиқиши ҳам мумкин. Катталарни эса уйқусиз кеча кутади Хўш, қандай қилиб тери куйишининг олдини олса бўлади? Қуёшдан энг яхши ҳимоя – кийим. Енгилгина майкача ва оқ читдан тикилган бош кийим. Фақат баданнинг очиқ жойлари – қўлчалари, оёқчалари, бўйнига қуёшдан ҳимояловчи крем суртишни унутманг. Ëдингизда бўлсин: аксарият кремлар суртилганидан кейин 30 дақиқа ўтиб таъсир қилади.

Narrator 1 Бола қанчалик кичик бўлса, крем ёрлиғида кўрсатилган ҳимоялаш миқдори шунча баланд бўлиши керак. Беш ёшгача бўлган болаларда бу кўрсаткич, 25-30 фоизни ташкил этади. Бола терисининг ранги оқ бўлса, кремнинг ҳимоялаш миқдори камида 30-35 фоиз бўлиши лозим. Кремни фақат тоққа ёки чўмилишга боришда эмас, бола ҳар гал чўмилганида, қуёшда кўпроқ юришига тўғри келганида ҳам суртиш керак.

Ҳар эҳтимолга қарши тери куйганида қандай чоралар кўриш мумкинлигини ҳам билиб қўйиш фойдадан ҳоли бўлмайди. Бундай пайтда дорихонадан тери куйганда суртиладиган мазлардан олинг. Мабодо юқорида таъкидланган эҳтиёт чораларини кўришингизга қарамай, боланинг терисида қизариш пайдо бўлса, суртасиз.

Narrator 2 Агар мазь сотиб олиш эсингиздан чиққан бўлса, пахмоқ сочиқ ёки чойшаб ҳам ёрдам беради. Бола чўмилиб чиққач, ўраб қўйсангиз, терисини ҳимоялаган бўласиз. Уйга келгач, бодрингни қирғичдан ўтказиб, сувини сиқиб олинг. Уни қатиқ ёки шакарсиз йогуртга аралаштириб, терининг куйган жойларига суртинг. Мабодо боланинг фақат терисигина куймай, офтоб урди, деб шубҳа қилаётган бўлсангиз, болани ўн дақиқа илиқроқ сув тўлатилган ваннага солиб қўйинг. Кейин баданини шимдириш йўли билан артиб, намлантирувчи крем суртинг. Кремни ванна қабул қилгунча суртиш ярамайди, чунки у терида иссиқлик ва намликни ушлаб туради. Дам олишингиз кўнгилдагидай ўтсин десангиз, сизнинг ва фарзандингизнинг хавфсизлигини таъминлайдиган керакли нарсаларни олиб – олишни унутманг. Умуман болалар тарбияси, оилавий муносабатлар ҳақида кўпроқ билишни истасангиз, бизнинг www.najot.com ва dilkash@najot.com сайтларимиз сизга ҳамиша ёрдам беришга тайёр.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top