MP3

Narrator 1 «Ҳамдлар бўлсин. Муқаддас Маконида Тангрини мадҳ қилинг! Қудратли фалагида Уни мадҳ қилинг!» (Заб 150:1-2).

Ассалому алайкум. Бугун бир оддий қишлоқ йигитининг Масиҳга келгач, қандай қилиб ўзгаргани ҳақидаги гувоҳликни эшитамиз.

«Мен ота-онамнинг дуолари билан қишлоқдан шаҳарга келдим. Ўқидим, ишладим, дўстлар орттирдим. Болалигимни яхши эслайман, онам унчалик чиройли бўлмаган, менга тез-тез, «Табассум қил», — ўғлим, кулганингда жуда чиройли бўлиб кетасан, дердилар. Отам эса сўз билан бўлмаса-да, ҳатти-ҳаракатлари билан менинг ишларимни тасдиқлашини ҳис қилардим. Бироқ ўзим ҳеч қачон, уларга бирор марта бўлса ҳам мақтов сўзини ишлатмасдим. Бу мақтовлар фақат бир томонлама, ота-онам томонидан бўларди.

Narrator 2 Шаҳарга келиб дўстлар орттиргач, ҳамма дўстларим менинг табиатимга кўникиб қолишди. Улар ҳақида яхши фикрда бўлсам, ҳам уни сўз орқали сиртимга чиқара олмасдим. Бу мен учун жуда қийин масала эди. Бироқ бир қиз ва унинг дўстлари орқали, Худо мени ўзгартирди. У қизни ёқтирдим ва унга уйландим. У жуда ажойиб, мени тез-тез мақтаб турадиган рафиқа бўлди. Мендаги ўзим кўрмаган жиҳатларни ҳам кўриб, мақтар ва бу мақтовлардан мойдек эриб кетардим. Аммо ўзим унга ҳеч қандай мақтов сўзлар айтмасдим. Унинг дўстлари даврасида ҳам ўзимни жуда яхши ҳис қилардим. Улар ҳам бир-бирларига табиий, мақтов сўзларни айтар, бундан ҳаммаси хурсанд бўларди. Аста-секин Худо менинг юрагимга ҳам ота-онамни, аёлимни ва дўстларимни мақташим ҳақида гапирди.

Narrator 1 Бир сафар қишлоққа ота-онамни кўргани бордим. Онам билан сўзлашиб ўтиргач, кўп вақтдан бери унга айтмаган мақтов сўзимни айтдим: «Она, сиз ҳеч ҳам ўзгармагансиз, болалигимда қандай яхши бўлсангиз, ҳозир ҳам шундай яхшисиз!» — дедим. Онамнинг кўзлари чақнаб, мени қучиб қўйдилар. Кун давомида унинг кўзлари чақнашдан тўхтамади. Бу ҳолатни кўриш мени яна ва яна мақташга руҳлантирди. Отамга ҳам кўп йиллардан бери юрагим тўрида сақлаб келган яхши гапларимни айтдим. Назаримда ўша дамда улардан-да бахтлироқ инсонлар йўқ эди. Уйга қайтгач, аёлим ҳақида ўйладим. У жуда кўп марта мени мақтаган, аммо мен бирор марта унинг яхши сифатларини кўриб, ўзига мақтамаганман. Уни ҳам мақтадим. Дўстларим билан кўришганда, дўстларимни мақтадим. Улар мендан бундай самимий, мақтов сўзини эшитиб, қотиб қолишди. Бу нарса мени дўстларимга яна ҳам яқинлаштирди. Бир куни бу ҳақида аёлимга айтдим.

Narrator 2 У кўзларида қувонч билан шундай деди: «Бундан жуда ҳам хурсандман, Бу Худонинг менга берган жавоби. Мен ҳали сизга турмушга чиқмасимдан олдин сиз ҳақингизда ибодат қилишни бошлаган эдим. Мен ҳам шу йиллар мобайнида сиздан мақтов сўзини эшитгим келарди. Биринчи марта мақтаганингизда Худонинг сизда ишлаётганидан, менга берган жавобидан жуда бахтиёр бўлган эдим. Бу Худонинг иши.» У ҳақ эди. Мен болалигимдан ўзим ҳақимда яхши сўзлар эшитиб, катта бўлдим. Уйланганимдан кейин ҳам Худо менинг қанчалик яхши эканимни аёлим орқали айтиб турди. Аммо энди мен ҳам юрагимдаги яхши сўзларимни бошқаларга айта оламан. Бу ўзгариш сабаб дилимда Худони мадҳ қилиш хоҳиши уйғонди. Худовандга ҳамдлар бўлсин!» Азизлар сиз ҳам ўз гувоҳликларингизни биз билан бўлишишни истасангиз, бизнинг www.najot.com ва dilkash@najot.com сайтларимизга мурожаат қилинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top