Narrator 1 Ассалому алайкум. Бу воқеа 1996 йил Судан давлатида бўлиб ўтган. Худо учун ҳар қандай азобга ҳам тайёр бўлган кишининг исми Филип эди. Филипнинг ёшлиги ҳамма мусулмон болалари каби Қуръонни ёдлаш, катталарга ёрдам бериш, оила ишларида отасига ва акаларига ёрдамлашиш билан ўтди. Бироқ уни бир нарса жуда қизиқтирарди. Ҳар сафар отасининг буйруғи билан амакисининг дўконига борар экан, йўл четидаги уйдан майин, сокин бир мусиқанинг ва кишиларнинг қўшиқ айтишини эшитарди. Улар Худони улуғлаб куйлашаётганини ёш бўлса ҳам Филип тушунарди. У «Нега биз ҳам Худони улуғлаб ашула айтмаймиз» — деб ўйларди. Бора-бора у ўша мусиқага қулоқ соладиган, қўшиқнинг сўзларига эътибор берадиган бўлди. Дераза пардалари орасидан кишларнинг сокин чеҳраси, порлаб турган кўзлари кўринарди. Баъзан Филип уларнинг аллақандай китобни очиб ўқиётганларини, баъзан Худога ибодат қилаётганларини кўрарди.
Narrator 2 Ва нихоят бир куни болакай ўша уйда яшайдиганлардан бири билан суҳбатлашишга жазм қилди. Ёқимтой ва меҳрибон киши унга Муқаддас Калом берди. Филип бу китобни уйига олиб боролмасди. Шунинг учун ҳам оиласига тегишли бўлган даладаги бир дарахтнинг тагига кўмиб қўйди. Баъзан – баъзан даладан хабар олиш баҳонасида келиб китобни ўқиб кўрарди. Шундай қилиб, Худони танийдиган бўлди. Унинг имонли экани қишлоққа маълум бўлганида, Филипнинг ота-онаси вафот этганди. Акалари, қариндош уруғлари ундан юз ўгиришди. Аммо Филип Худога содиқлигича қолди. У ҳам Худонинг хушхабарини бошқа кишиларга билдиришга қарор қилди. Худо Ўзига интилганларни аста-секин Филипнинг олдига олиб кела бошлади. У Худога интилганларга кечқурунлари ўз уйида Худонинг Каломини ўргатадиган бўлди. Бу нарса қишлоқ аҳлига, масжид имоми-ю, мулласига ёқмади.
Narrator 1 Улар бир неча бор Филипнинг уйини ёқишди, ўзини тошбўрон қилишди. Давлат ҳам бу ишлардан бехабар эмасди. Бир куни Филип ўз уйида тинчгина ором олаётган пайтида қўлга тушириб, имонидан қайтишга мажбурлашди: «Имонингдан қайтиб, оилангдагилар каби мусулмон бўласан. Акс ҳолда сени қишлоқ ташқарисига олиб чиқиб, гулҳанда куйдирамиз. Сенинг бор-йўқлигинг ҳеч кимни қизиқтирмайди» — дейишди. Аммо у ўз йўлидан қайтмади. Ўн бир кун давомида уни маҳкамада калтаклашти, аҳдидан қайтмагач, қишлоқ ташқарисига олиб чиқиб, гулҳанда куйдиришга қарор қилишди. Уни устунга боғлаб, атрофига осон ёнадиган шоҳ шаббаларни уйиб қўйишди. Олов ёқишдан олдин охирги марта уни имонидан қайтишга ундашди.
Narrator 2 Аммо у шундай деди: «Худо қудратли, У ўзига ишонганларнинг кўпларини қийноқлардан, оловдан, сувдан ва шерлардан қутқариб қолган. У мени ҳам қутқаришига ишонаман. Борди-ю ҳозир, мени бу оловдан қутқармаса ҳам мен Ундан воз кечмайман. Қандай қилиб бор ва тирик Худодан воз кечиш мумкин. Тирик бўлсам ҳам, ўлсам ҳам У билан бирга бўлишимни биламан. Гулханингни ёқавер». Гулҳан ёқилди. Аввал шоҳ-шаббалар кейин Филипнинг кийимлари ва ниҳоят териси куя бошлади. Ҳамма унинг дод-вой солиб, имонидан қайтишини кутарди. Шу пайт қаттиқ шамол бошланиб оловнинг йўналиши ўзгарди. У Филлипга қарама қарши йўналишда ёнарди. Кейин эса қаттиқ жала қуйди. Бу воқеа бутун қишлоқда овоза бўлди. Филипнинг куйган танаси ва юзи Худонинг ҳимоясидан далолат эди.