3:31

Мослашишнинг турлари

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрли биродарлар. Инсоннинг бир ҳолатдан бошқа бир ҳолатга мослашиши ҳеч қачон осон кечмаган. Доимо иссиқ давлатда яшаб ўрганган инсон бирданига совуқ мамлакатга бориб мослашиб кетолмайди. Мослашиш кўп ҳолларда ноқулай ва оғриқли бўлиши мумкин. Аммо чиндан Худонинг амрига бўйсунишни истайдиган имонли Худо уни чақирганида ҳаётини Унинг режасига биноан мослаштириши керак бўлади. Хўш, биз имонлилардан қандай мослашишлар талаб этилади. Мослашишнинг турларини санаб ўтиш, Худонинг биздан талаб этадиган ишларини санаб ўтиш билан тенг. Бу рўйҳатнинг охири кўринмаслиги мумкин. Шундай бўлса ҳам, биз уларни қисқартириб, баъзиларини санаб ўтишимиз мумкин.

Narrator 2 Худода бизнинг ҳаётимиз учун ажойиб режаси бор экан, уларга бўйсунишимиз учун ҳаётимизда қандай ўзгартиришлар қилишимиз керак бўлади?

Ҳолатларингизни, масалан, ишингизни, яшаш жойингизни, моддий аҳволингизни

Муносабатларингизни аниқроғи, оилангизга, дўстларингизга, бизнес ҳамкорларингизга ва бошқаларга бўлган муносабатларингизни ўзгартиришингизга тўғри келади.

Фикрларингизни, ўйларингизни

Доимий ишларингизни, режаларингизни

Ҳатти-ҳаракатингизни

Худо ҳақидаги, Унинг мақсадлари ва йўллари ҳақидаги ишончингизни ўзгартиришингизга тўғри келади.

Narrator 1 Бу рўйҳат яна давом этиши мумкин. Ишончингиз синаладиган пайтда энг осони онгингиз билан Худонинг кимлигини тан олиб, Унга бўйсунишга қарор қилиш. Энг қийини эса ҳаётни Унинг режасига ва сиз қарор қилганингизга биноан мослаштиришдир. Баъзида юқорида санаб ўтилганларнинг бир нечтасини бир вақтнинг ўзида бошдан кечиришга тўғри келади. Масалан, ҳаворий Бутрусни олайлик. У имонли яҳудий эди. У фақат яҳудийлар ейиши мумкин бўлган таомларнигина ерди. Яҳудийлар учун ҳаром қилинган овқатларни оғзига ҳам олмаган. Бироқ бир куни томнинг тепасида туриб ибодат қилаётганида ваҳий кўрди. Ваҳийда дастурҳон ичида яҳудийлар ҳаром деб ҳисобланган нарсаларни кўрди. Худо Бутрусга уларни ейишни буюрганида Бутрус: «Тангрим, ҳаром нарсани оғзимга олмайман» — деди. Худо эса унга: «Мен яратган нарсаларни ҳаром дема»- деди.

Narrator 2 Шу таҳлит Худо Бутрусдан фикрлашини ҳам, одатларини ҳам Унинг режаларига мослаштиришни буюрди. Бутрус Худо айтганидай қилди. Шундан сўнг маъжусий Корнелий ва унинг ҳонадон аҳли нажот топди. Худо сиз орқали ишлаш учун хизматга чақирганида, Унинг ўзи сизга нималарни ўзгартиришни ёки бўлмаса Унинг режаларига қараб мослаштиришни айтади. Унинг Ўзи сизга мослашишга ёрдам беради. Бу борада ҳеч қандай шубҳа қилишингизга асос йўқ. Сиздан талаб қилинадиган нарса, Унга «Ҳа» деб жавоб бериш ва ҳаракатга тушиш. Қолганини Худога қўйиб беринг. У сизни бу йўлда ёлғиз қолдирмайди. Худонинг режаларига мос равишда ҳаётингизни ўзгартириш ҳақида кўпроқ билишни истасангиз бизнинг www.najot.com ва dilkash@najot.com сайтларимизга марҳамат қилинг. Биз сизга ёрдам беришдан хурсандмиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top