3:31

Бутруснинг Масиҳи

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Янги ҳаётга эга бўлган ва янги ижодга айланган биз – Худонинг фарзандлари, энди бундан буён Худо йўлида билим олиш, уни таниб билишга астойдил ҳаракат қилмоғимиз лозим. Ҳаворий Бутрус ҳам Исо Масиҳга эргашгач, У билан яқиндан муносабатда бўлди, ҳар куни Уни кузатди, сўзларини тинглади, буйруғига амал қилди. Шу орқали Исо Масиҳнинг аслида кимлигини билиб олди. Энди нинг учун Масиҳ кимлигини биз ҳам билиб оламиз. Унинг учун Масиҳ умид манбаи эди. Калом шундай дейди: «Раббимиз Исо Масиҳнинг Отаси Худога ҳамду санолар бўлсин! У бизга беҳад раҳм-шафқат кўрсатди, Исо Масиҳнинг тирилиши асосида бизни янгидан туғилтириб, тирик бир умидга эга қилди.» Ҳа, энди бизнинг ҳам умидимиз бор. Ҳар қачон танг вазиятга тушиб қолганимизда, Масиҳга умид қилишимиз мумкин.

Narrator 2 Бутрус учун Масиҳ қурбонлик қўзиси эди: «Сизлар бенуқсон ва беғубор қўзи қонига ўхшаган Масиҳнинг қимматбаҳо қони эвазига қутулгансизлар.» (1Бут 1:19). У Масиҳнинг аслида дунёга нима учун келганини тўлиқ англаб етган эди. Бу қурбонликни ҳаддан зиёд қадрлаган. Бироқ биз баъзида ниманинг эвазига қутулганимизни эсдан чиқариб қўямиз. Масиҳ унинг учун имонининг пойдевори, асосий пештоқ тоши эди. Тавротда ҳам Масиҳ ҳақида шундай башорат қилинганди: «Мен Сионда бир тош ўрнатгайман. Мумтоз, қимматбаҳо пештоқ тоши бу. Унга ишонган киши ҳижолат бўлмас.» Бу биз билан сизга худди ваъдадай жаранглайди. Чиндан ҳам Масиҳга ишонган киши ҳижолатда қолмайди. У бизга умид беради, чунки Унинг Ўзи умид манбаи. У бизни худди асосий пойдевор тошидай, руҳий ҳаётда мустаҳкам тутиб туради.

Narrator 1 Бутрус Масиҳ билан бирга юрар экан, ундан ўрнак олди. Унинг учун Масиҳ мукаммал намуна эди. «Худо сизларни ана шу мақсадда даъват этган: Масиҳ ҳам: «Менинг изимдан юринглар», деб сизлар учун азоб чекиб намуна бўлди. Тавротда У ҳақда ёзилганидек: «У ҳеч қандай гуноҳ қилмаган, оғзидан бирон эгри сўз ҳам чиқмаган» (1Бут 2:21-22). У биз учун ҳам мукаммал намуна бўлиши керак. Бунинг учун ҳадеб бизни йўлдан уришга ҳаракат қилаётган гуноҳни бир четга улоқтириб, оғзимиздан чиқаётган сўзларга диққат қилишимиз керак. Худди Масиҳ каби оғзимиздан ҳеч қандай эгри ва ярамас сўз чиқмасин. Дунёвийлар орасида яшасангиз ҳам, уларнинг одатларини ўзлаштириб олманг. Улар орасида туз ва нур каби бўлишга ҳаракат қилинг.

Narrator 2 Масиҳ Бутрус учун идеал азоб чекувчи эди. Биз ҳам бу дунёда Масиҳ туфайли азоб чекишимиз мумкин. Худди шундай пайтда, Масиҳ биз учун энг яхши ўрнак бўла олади. «Масиҳ ҳақорат қилинганда ҳеч кимга ҳақорат билан жавоб қайтармас эди, азоб чекканида эса ҳеч кимга таҳдид қилмас эди. Фақат одилона ҳукмловчи Худога Ўзини топширар эди.» (1 Бут 2:23). Масиҳ билан бирга юриб, Уни кузатиб, ҳаворий Бутрус Масиҳни ўзи ва бошқа имонлилар учун кимлигини англаб етганди. У Масиҳни «жонларимизнинг Чўпони», деб атайди. «Илгари чўпонсиз адашиб юрган қўйларга ўхшар эдингизлар, энди эса жонларингизнинг Чўпону Посбонига қайтиб келдингизлар.» (1 Бут 2:25). Энди жонларимизнинг Чўпони ва Посбони Масиҳ. У жонларимизга қарайди, озиқлантиради ва ҳимоя қилади. Шундай экан, ҳеч нарсадан қўрқишга ҳожат йўқ. Ҳаётда қандай қийинчиликка дуч келсак, дарҳол Масиҳга юзланиб, Ундан ўрнак олайлик.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top