MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Михал. Бу аёл ҳақида Эски Аҳдда унчалик кўп ёзилмаган. Аммо ёзилганларининг ўзиёқ унинг қандай аёл бўлганини кўрсатиб бера олади. Михал – Довуднинг биринчи рафиқаси эди. У шоҳ Шоулнинг иккинчи қизи бўлиб, бошиданоқ Довудни қаҳрамонликлари, довюраклиги ва машҳурлиги учун севарди. Дастлаб Шоул Довудга қизи Меравни беришга ва уни куёв қилиб олшига ваъда берган эди. Бироқ Михалнинг опаси Меравни Шоул бошқа бир одамга узатиб юборди. Михалнинг Довудни севишини эшитиб, унга Михални беришга ваъда берди. Михал учун Довуд 100та филистийнинг суннат терисини олиб келди. Шоул Довудни ўз қўли билан эмас, филистлар қўли билан ўлдирмоқчи эди. Аммо Худованд Довудни омон сақлади. Шундай қилиб Михал Довудга турмушга чиқди. Михал отаси Шоул Довудни ёқтирмаслигини биларди.

Narrator 2 Отасининг ниятидан боҳабар бўлган Михал Довудни қочириб юборди: «- Бу кеча қочиб қутулмасангиз, эрта тонгда сизни ўлдиришади, — деди. Шундай қилиб Довудни деразадан чиқариб юборди. Довуд қочиб қутулди. Михал бутни олиб, тўшакка ётқизди, бош томонига эса эчки жунидан қилинган ёстиқ ташлаб, устини кўрпа билан ёпди. Шоул юборган одамлар Довудни тутиб олиб кетишга келишди. – Довуд касал, — деди Михал уларга.» (1 Шоҳ 19:11-14). Михал ҳаётида Худони эмас ўзини биринчи ўринга қўядиган, Худо ҳақида қилаётган гуноҳлари ҳақида унчалик қайғурмайдиган аёл эди. У ҳеч иккиланмай ёлғон гапириши мумкин эди. У отасини ҳам алдади: «- Нимага мени алдаб, ғанимимни қочириб юбординг? – деб сўради Шоул Михалдан. – Довуд: «Қўйиб юбор мени, бўлмаса, сени ўлдираман», деди, — деб жавоб берди Михал». У солиҳ ва художўй аёл бўлганида, отасини алдашга ҳожат қолмасди.

Narrator 1 Довуд унинг турмуш ўртоғи уни ҳимоя қилишга ҳақли эди. У бой, ҳеч қандай муҳтожлик ва қийинчилик кўрмаган қиз эди. Бундай қизлар одатда эрка ва ўзидан бошқани ўйламайдиган бўлишади. У жуда мағрур ҳам эди. Довуд эса аксинча, оилада энг кичиги бўлгани учун, кўп меҳнат қилишига тўғри келган, ўзига эмас Худога ишонган, ҳар бир ишида Худога суянадиган инсон бўлиб улғайган. Михал Довуднинг камтарлигини, камбағаллар ва оддий одамларга қайишишини, улар билан бирга еб-ичиб, улар билан бирга юришини ҳазм қила олмасди. Унинг бу сифатини қуйидаги оятдан билиб олишимиз мумкин: «Довуд Эгамизнинг ҳузурида бутун вужуди билан ўйинга тушарди. У ўшанда руҳонийларнинг муқаддас либосини кийиб олган эди.

Narrator 2 Довуд билан бутун Исроил халқи севинчли хитоблар, карнай садолари остида Эгамизнинг сандиғини олиб келишар эди. Эгамизнинг сандиғи Довуд қалъасига кириб келаётганида Шоулнинг қизи Михал деразадан қараб турган эди. У Эгамизнинг олдида сакраб ўйнаётган шоҳ Довудни кўрдию, ўз кўнглида уни паст кўрди…Довуд ўз оиласини дуо қилгани уйига келганда, Шоулнинг қизи, Довуднинг хотини Михал пешвоз чиқиб, Довудга шундай деди: — Бутун Исроил шоҳи қандай ажойиб шуҳратга эришди-я! Худди беъмани одамлардай, ярим яланғоч бўлиб, аъёнларингнинг чўрилари олдида ўзингни кўрсатдинг!» (2 Шоҳ 6:14:16, 20). У Худо олдида ўзини паст олиш нималигини тушунмасди. Худо учун астойдил бирор нарса қилиш у учун ёт нарса эди. У Довудни умуман тушунмасди. Хуллас, Худодан узоқ, дунёвий бир аёл эди у.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top