3:39

Қадди букик аёл

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Ҳаёт оғир, баъзан унинг қийинчиликларига, зарбаларига дош беролмай қаддимиз букилади. Оғир юк остида қоламиз. Муқаддас Каломда худди шундай бир қадди букик аёл ҳақида ёзилган. Бу қандай аёл эди? У қандай ҳаёт кечирган? Бу ҳақида билишдан олдин Муқаддас Каломдаги ўша парчани ёдга олсак: «Шанба куни Исо яҳудий ибодатхоналарининг бирида таълим бераётган эди. У ердаги бир аёл ўн саккиз йилдан бери ёмон руҳдан қийналиб оғриган, икки букилган, қаддини сира тиклаёлмас эди. Исо уни кўргач, ёнига чақириб деди: — Эй хотин, сен дардингдан халос бўлдинг! Сўнг қўлларини аёлнинг бошига қўйди. Аёл қадди тикланди-қолди, Худога олқишлар айтга бошлади. Исо дам олиш куни ҳам шифолаш билан машғул эканини кўрган жамоабоши аччиқланиб, жамоага:

Narrator 2 — Ишлаш учун олти кун бор. Даволанмоқчи бўлсангиз, шанбадан бошқа кун келинглар, — деди. Раббимиз Исо унга жавобан деди: — Эй мунофиқ! Шанба куни бўлишига қарамай, ҳар бирингиз ўз ҳўкиз ёки эшагингизни охурдан ечиб суғоргани олиб бормайсизми? Шунга кўра, ўн саккиз йилдан бери шайтон боғлаб қўйган, бобомиз Иброҳим қизи ҳисобланган бу аёлни шанба куни кишанлардан озод қилиш ўринли эмасмиди?» (Лук 13:10-16).

Бу аёл ҳақида ўқиганимда, ҳар сафар турмуш ташвишлари, муаммоларига кўмилиб қолган, шайтоннинг турли ёлғонларининг қулига айланиб қолган, ўзини тиклай олмаётган оддий замонамиз аёли кўз олдимга келади. Ўша даврда инсоннинг букри бўлиб қолиши, унинг ёвуз руҳга чалинганининг белгиси эди. Бу аёл ҳам тиббий томондан, ҳам руҳий томондан қийналган аёл эди.

Narrator 1 Унинг қаддини тиклай олмаслигига суякларига ёки умуртқа поғонасига боғлиқ бирор бир касаллик сабаб бўлса, руҳан қийналишига шайтон сабабчи эди. Бугун ҳам кўпгина кишиларда умуртқа поғонасидаги чурра ёки умуртқа поғонасидаги суякларнинг рисоладагидек ишламаслиги оқибатида, кишилар ўзларини тиклай олмай қоладилар. Бундай касаллик билан оғриганлар, кўпчилик олдига бора олмай қолади. Ўша замонда ҳам бирор бир касаллик билан оғриганлар, кўпчиликдан ўзини тортиб юрган. Ундан ташқари бундай кишиларнинг ибодатхоналарга киришлари таъқиқланган эди. Ибодатхона Худонинг Каломи, амрлари ўқиладиган, муҳокама қилинадиган ва таълим бериладиган жой эди. Бироқ бу аёл йўлини қилиб ибодатхонага кирган. У Исо Масиҳнинг олдига умид билан келган. У ҳақида эшитиб, «менинг касаллигимга шифо беради», — деб ишонган.

Narrator 2 Исо Масиҳ унинг умид билан келганини билди. Унинг умидини пучга чиқармади. Шанба куни ҳақидаги қонун-қоидага қарамай, қадди букик аёлни шифолади.

Шифо топгач аёл нима қилди? Унинг қадди тикланди, ёвуз руҳнинг кишанларидан озод бўлди. Бу унинг учун мўъжиза эди. Узоқ йил кутган орзуси эди. Бунинг учун аёл Худога шукрона айтиб, Уни улуғлай бошлади. Бу аёлнинг кейинги ҳаёти ҳақида ҳеч нарса айтилмаган, аммо агар ўша аёлнинг ўрнида бўлсам, қолган умримни Худони олқишлаш билан ўтказган бўлардим. Бугунги кунда ҳам ҳасталикдан, шайтоннинг турли ёлғонларидан чарчаган инсонлар жуда кўп. Улар ҳам Исо Масиҳнинг умидига, шифосига ва нажотига муҳтож. Азизлар сиздан аввал яшаб ўтган имон аҳли ҳаётида бирор нарса ўрганишни истасангиз, бизнинг www.najot.com va dilkash@najot.com сайтларимиз эшиклари сизга ҳамиша очиқ.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top