Narrator 1 Ассалому алайкум. Оилада фарзандлар икки-учта бўлса, албатта улар орасида уриш-жанжал келиб чиқади. Одатда фарзандлардан бири отаси ёки онасининг олдига бошқасидан шикоят қилиб келса, «Йиғлама, акангни ёки опангни урамиз», — деб тинчлантирамиз, ёки бўлмаса «Уканг кичкина, ҳадеб унинг жиғига тегаверма»- деб каттасини койиб қўямиз. Шу билан уларнинг орасидаги жанжаллар тугайдими? Йўқ, Ота-онанинг шундай йўл тутиши, болаларни яраштирадими? Бир-бирлари билан ярашиб олиш қандайлигини ўрганишадими? Асло йўқ. Бундай пайтларда ота-она Муқаддас Каломга кўра фарзандларига тўғри йўл кўрсатиши лозим. Қандай қилиб дейсизми? Масалан мана шундай йўл тутишингиз мумкин.
Narrator 2 Агар фарзандингиздан бири келиб, бошқасидан шикоят қилса, уни яхшилаб эшитинг. Нималарни ҳис қилаётганини айтиб беришини сўранг. У шундай дейиши мумкин: «Жасур мени эшакка ўхшайсан, деди.» Бундай пайтда фарзандингизни диққат билан тинглаш, унга ёрдам беришнинг биринчи қадамидир.
Шундан сўнг ҳис-туйғуларини жиловлашга ёрдам беринг. Уни ҳафа қилган опаси ёки акаси билан ҳотиржамлик билан нималарни ҳис қилганини айтиб берсин. Маталлардан қуйидаги оятни ўқиб беринг: «Юмшоқ жавоб, ғазабни қайтаради, қаттиқ сўз эса жаҳл чиқаради» (Маталлар 15:1). Болаларга уларнинг асосий мақсади тинчлик ва ярашиш эканини тушунтиринг. Бу ҳақида Каломдан ўқиб беришингиз ҳам мумкин: «Агар биродаринг сенга қарши гуноҳ қилса, унинг олдига бориб, фақат юзма-юз гапириб, айбини унга кўрсат» (Мат 18-15).
Narrator 1 Ҳафа бўлган бола, ҳафа қилган боланинг олдига бормасдан олдин, кичигини ҳафа қилган акаси ёки опасининг олдига боринг. У билан гаплашинг. Унга биродарини ҳафа қилганини тушунтиринг. У ўз хатосини тушунган ҳолда, ҳафа бўлган укаси ёки синглисининг олдига бориб: «Мени кечир», — дея олсин. Кўп ҳолларда ҳафа қилган боланинг ўзи ҳафа бўлиб қолади, шунинг учун ҳам унга нотўғри иш қилганини тушунтиришдан олдин, уни ҳам яхшилаб эшитинг, Каломдан юқоридаги оятларни ўқиб беринг.
Болаларга бир-бирлари билан ярашиб олиш учун имкон беринг. Ўзингиз эса уларни кузатиб туринг. Агар ҳафа бўлган бола, қанчалик ҳафа бўлганини ва нималарни ҳис қилганини айтса-ю, бошқаси: «Менга нима? Ажаб қилибман», — деса, у билан яна бир марта гаплашиб олишга тўғри келади. Зарур бўлса, жазолаш ҳам керак.
Narrator 2 Дастлаб, болалар уришганида ота-она фаол иштирок этиши керак бўлади. Бироз вақт ўтиб, фарзандлар ярашиб олишни ўрганишгач, ота-она бу ишга унчалик аралашмаса ҳам бўлади. Демак, болалар бир-бирлари билан уришганда, Худонинг қандайлигини ва У биздан қандай ҳаёт кечиришни исташини тушунтирамиз. Бола ҳаёти давомида ота-онасидан Худонинг қандайлигини ўрганиб олади. Оиладаги акаси ёки укаси билан келишмовчилиги ва ярашиб олиши орқали келажакда, ҳаётида учрайдиган келишмовчиликларни қандай ҳал қилишни, жанжалларни тинч йўл билан ўрнига қўйишни ўрганади. Хуллас, сизнинг сабоғингиз орқали у Худонинг тинчликсевар ва тинчлик ўрнатувчи фарзанди бўлиб етишади.