3:28

Машаққат ва Худо

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Атрофимизда шундай одамлар борки, ҳаётларида бирор бир қийинчиликка дуч келсалар, енгилмасликка ҳаракат қиладилар. Қийинчилик уларнинг кучига-куч қўшади. Баъзилар эса ҳаётларига келган қийинчиликни Худонинг хоҳиши дея қабул қилиб, унинг ўтиб кетишини кутадилар. Қандай яшаш тўғри? Баъзида Худо қийинчиликларни бизнинг фойдамиз учун беради. Буни Донна исмли аёлнинг ҳаёти мисолида кўришимиз мумкин.

«Ўғлингизнинг ҳаёти худди ўсимликнинг умридай бўлади. У жуда нозик бўлади ва кўп яшамайди» — дейишди докторлар Донна билан унинг эрига. Бу хабар уларни ларзага солган бўлса ҳам, ўғиллари Тимўтийни Худо бекорга яратмаганини ҳис қилишди.

Narrator 2 Докторларнинг гапини жиддий қабул қилмай, Тимўтийга жуда катта эътибор беришга, унинг ҳолатини яхшилашга жон-жаҳдлари билан ҳаракат қилишга қарор қилишди. Ўша ондан бошлаб, Донна бутунлай ўзгарди. Худо ўғлининг соғлигини яхшилаши учун керакли усулларни, кишиларни ва муолажаларни очиб бериши учун тинмай ибодат қиладиган бўлди. Ўғлининг ҳаракатлари, ҳаёти чегараланган бўлмаслиги учун Худо билан биргаликда жуда қаттиқ ҳаракат қилди. У ўғлининг ҳолатига тегишли бўлган китобларни ўқиди, мутаҳассислар билан телефонда, хат орқали гаплашди. Ҳаракатлари чекланган болаларга ёрдам бериш курсларига қатнади. Ўғли Тимўтийга массаж муолажаларини олди. Унинг ўзи ҳам бўш қолди дегунча, танадаги нерв толаларини ҳаракатга келтириши учун, ўғлининг танасини тиш чўткаси билан массаж қилди.

Narrator 1 У узоқ вақт сабр-тоқат билан ўғлини эмаклашга, қўлида қошиқ ушлашга, мушакларини ҳаракатлантиришга ўргатди. Худога шукрки, аста-секин унинг узоқ ва сабр-тоқат билан қилган ҳаракатларининг натижаси кўрина бошлади. «Мен ўғлимнинг соғлиғи учун қатъият билан курашдим, Худо эса бу ишни муваффақият билан охирига етказди.»- дейди Донна. Бу оиланинг дўстлари ҳам, докторлар ҳам улар эришган муваффақиятдан лол қолишди. Ҳозирда болакай, жамоатдаги ёшлар ҳизматининг аъзоси. У велосипед ҳайдай олади, махсус мактабда ўқийди ва синфидаги болаларнинг энг аълочиси. Донна ўғлининг бу ҳолга келиши учун жуда узоқ вақт, сабр-тоқат билан қаттиқ ҳаракат қилди. Бунинг учун жуда узоқ вақт машаққат чекди. Ўз қароридан, Худога бўлган ишончидан, қатъиятидан воз кечмади. Иши қанчалик оғир бўлмасин, Худога умид қилиб, ҳаракат қилишда, ўғлининг соғлиғини тиклашда давом этди.

Narrator 2 Доннанинг айтишича, ўғлининг аста-секин яхши ҳаракат қила оладиган бўлиши билан уларнинг руҳий ўсиши орасида жуда катта боғлиқлик бор. Улар ўғилларига ёрдам бериш учун ҳаётларини Худога топширдилар. Шунда Худованд бу эр-хотинларни руҳий даражасини ўстирди. Худди ўғилларини яхши ҳаракат қила оладиган қилиб ўстирганидай, уларнинг руҳий ҳаётлари даражаси ҳам ўғилларига қараш, ғамхўрлик қилиш, унинг учун тинимсиз ибодат қилиш, Худонинг бошқарувини кутиш орқали ўсди.

«Бугун мен аввали Донна эмасман» — дейди у. «Худо Тимўтийнинг касаллиги туфайли бизни руҳан ўстирди. Энди мен ҳам эрим ҳам Худо ҳар қандай ҳолатлардан юқори эканлигини биламиз. Энди ҳаётимизга келадиган ҳеч қандай қийинчиликлардан қўрқмаймиз». Худо сизнинг ҳолатларингиздан ҳам юқори. Бугун ҳаётингизда қийинчилик бўлса, уни ҳеч қўрқмасдан қарши олинг. Чунки Яратувчингиз сиз билан.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top