2:52

Уй гуруҳлари 39

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи мухлисларимиз. Мана сиз азизлар билан баҳор фаслининг илк кунларида учрашиб турибмиз. Азиз биродарлар, сизларнинг ҳар бирингизга соғлик ва омонлик тилаган ҳолда, бугунги уй жамоатлари гуруҳларининг фаолияти ҳақидаги суҳбатимизни бошламоқчиман.

Ҳар бир уй гуруҳидаги йиғиладиган кичик жамоатларнинг ҳам ўзига яраша мақсадлари мавжуд. Шу билан бирга уй шароитида йиғиладиган гуруҳлар Раббимизнинг мақсадига асосланган икки нарсага доимо интилишади.

Ана шу мақсадларнинг биринчиси, бу гуруҳ аъзоларини руҳий ўстиришга интилишдир. Ҳар бир имонли киши Раббимиз Исо Масиҳнинг айтганларига амал қилишни, бундан ташқари, Худога янада яқинлашишни ва бошқа барча имонли биродарлар билан яхши муносабат қилишни ўрганишлари керак.

Фикримизнинг далили сифатида 1Юҳанно китобининг 4 боби 7 оятдан то 16 оятгача бўлган жойларини ўқиб чиқишингизни таклиф қилардим, азиз радио тингловчи биродарлар.

Энди, азизлар, иккинчи мақсад ҳақида ҳам бироз суҳбатлашсак. Уй шароитидаги ҳар бир гуруҳ ва хизматчилар, имонлиларни ва шу гуруҳни кўпайиб бориши ҳақида доимо ўйлаши ва ҳаракат қилиши керак.

Бунинг учун эса маҳалладагилар оила аъзолари ва дўстлик муносабатлари орқали Хушхабар етқазилиб, бунинг натижасида гуруҳдаги имонли биродарлар ва гуруҳнинг ўзи кўпайиб борсин.

Уй гуруҳидаги биродарлар гуруҳнинг орзуларини амалга ошириш учун айрим хизматларни амалга оширишлари керак. 2 Тимофий китобининг 3 боби 16 оятида ёзилишича: “Ҳар бир Муқаддас ёзув илоҳий илҳом билан ёзилган бўлиб, таълим бериш, далолат қилиш, тузатиш солиҳлик йўлида тарбия бериш учун фойдалидир”.

Гуруҳдаги етук биродарлар орқали шогирдлик муносабатларини ўрнатиш ҳам гуруҳ учун катта фойда келтиради ва гуруҳнинг ўсиб бориши учун фойдалидир. Бу ҳақида Галатияликларга мактубининг 4 боби 19 оятида шундай деб ёзиб қўйилган:

“Болаларим, Масиҳ сизларда гавдаланмагунича, мен сизларни янгитдан туғаётгандай тулғоқ азобидаман”. Азизлар, булардан ташқари, энг муҳим омил, гуруҳ аъзолари бир бири билан яхши ва яқин муносабатда бўлиши жуда муҳим.

Бундай муносабат гуруҳнинг мустаҳкам илдиз отишида катта аҳамиятга эгадир. Раббимиз Исо Масиҳнинг кўрсатган йўлидан бораётган уй гуруҳларини Худованд янада марҳаматлашига ишончимиз комилдир. Азизлар, сизлар билан хайрлашар эканман, ўзимизнинг интернетдаги сайтимизни манзилини сизларга бир бор эслатиб ўтсам: www.najot.com Азиз биродарлар, келгуси эшиттиришларимизгача хайр, соғ омон бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top