2:48

Уй гуруҳлари 40

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар. Сизлар билан яна радиомиз қаршисида соғ саломат учрашиб турганимиз учун Раббимиз Исо Масиҳга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

Азиз биродарлар, келинг, уй жамоатлари кичик гуруҳлари ҳақидаги эшиттиришимизни давом эттирсак. Келинг, азиз биродарлар, Ҳаворийлар китобининг 2 боби 44 ва 46 оятларини биргаликда ўқиб кўрсак:

“Мол мулкларини сотиб, ҳаммага ҳар кимнинг эҳтиёжига қараб тақсимлаб ёрдамлашар эдилар. Ҳар куни якдиллик билан маъбадда йиғилиб туришар, уйларида эса нон синдириб шодлик ва соддадиллик билан овқатланишарди”. Ушбу оятлардан кўришимиз мумкинки, имонлиларнинг илк жамоатлари худди бир оиладек ҳаёт кечиришган.

Агар ушбу имонли биродарларни кечирган хаётларини ҳам ҳозирги кундаги кичик уй гуруҳлари билан солиштириб кўрадиган бўлсак, ҳеч қандай фарқни кўрмаймиз. Чунки кимнингдир уйида биродарлар учрашганида имкон даражасида дастурхон ёзиб, келганларни эҳтиёжига қараб барчаси биргаликда овқатланадилар.

Энг муҳими эса биргаликда Худога ҳамду санолар айтиб, Раббимизни олқишлайдилар. Аслида гуруҳлар ҳафтада бир марта учрашадилар. Лекин олдиндан режалаштирилган учрашувлар асосида хизматчилар ва гуруҳнинг бошқа аъзолари ҳафта давомида бир неча бор учрашишлари мумкин.

Уларнинг ушбу оддий учрашувлари ҳам бир бирларимиз учун катта далда бўлиши ва Хушхабарнинг янада кенгроқ тарқалиши учун катта имконият бўлиши аниқ. Хушхабарнинг кенгроқ ва янада осонроқ тарқалиши учун имонлилар ўзларининг ён атрофларида турли хил ҳайрли ишларни амалга ошириб турганлари маъқулдир.

Инсонлар ҳозирги кунда бир бирларининг ёрдамига муҳтождирлар. Улар кимдандир қандайдир ёрдам кутиб яшашга ўрганиб қолишган. Бундай муҳтожликлар эса Хушхабар тарқатиш учун яхши имкониятдир.

Бундан ташқари, ҳар бир имонли биродар ўзи яшаб турган жойда бошқалар учун ягона нур бўлиши ҳам мумкин. Агарда сизнинг кимлигингиздан бошқалар хабардор бўлса, янада эҳтиёткорлик билан ҳаёт кечиришингизга тўғри келади.

Чунки сизни ҳаёт кечириш тарзингиз нафақат бошқа масиҳийлар учун, балки оддий одамлар учун хам турли хил яхши ёки аксинча, салбий фикрлар пайдо бўлиши учун замин бўлиши мумкин. Азиз биродарлар, Раббимиз ҳар биримизни ушбу ҳаётда ҳам қўллаб қувватлашига мен аминман.

Ҳурматли биродарлар, агар сизларда қандайдир саволлар ёки таклифлар бўлса, албатта бизга бу ҳақида ёзиб юборинг. Бизнинг электрон манзилимиз ўша ўша: dilkash@najot.com Азизлар, мактубларингизни кутиб қоламиз. Хайр, саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top