2:51

Руҳий ғалаба 149

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи мухлислар. Сиз азизлар билан яна радиомиз қаршисида соғ омон учрашиб турганимиз учун Худовандга шон шарафлар бўлсин. “Ўйлайманки, бизга зоҳир бўлажак улуғворлик олдида шу он азоб ўқубатларни айтиб ўтиш ҳам арзимасдир”.

Римликларга мактуби 8 боб 18 оят. Ҳар биримиз содир бўлаётган синовлар учун қийналаётган бўлишимиз мумкин. Лекин ҳозиргина айтиб ўтилган оятда Худованд ҳар биримизга катта куч ато эта оладиган ваъдани бермоқда.

Биз билан руҳий жанг олиб бораётган шайтоннинг ўткир қиличи икки томонлама кескир қилиб ўткирлангандир. Унинг бир томони иккилантириш бўлса, иккинчи томони барча нарсадан кўнглимизни совутишдир.

Шу кўнглимизни қолдирадиган томони билан шайтон бизга ҳужум қилганида, у қулоғимизга пичирлаб шундай деб айтиши мумкин: “Сен бошқалар учун жуда кўп нарса қиляпсан, лекин эвазига жуда кам нарса оляпсан” деган гап. Сен Худо учун шунчалик яхши инсон бўлиб кўринишни истайсанки, ҳатто дунёдан ортда қолиб кетяпсан.

Ахир Худо сенга нима берди? Қар ҳозиргина сен ўзингни яхши кўрган ишингдан айрилдинг. Бу нима, сенингча, бу Худонинг сенга берган марҳаматими? Сен ҳар куни Худони каломи деб Муқаддас Китобин ўқийсан. Лекин, қара, оиланг бир аҳволда, хотининг ва болаларинг сани умуман ҳурмат қилмайди, ҳатто сенга қулоқ ҳам солишмайди.

Яхшилаб ўйлаб кўр, Худо сени ҳаётигда нима қилди? Аксинча, У сени ҳаётингни изидан чиқарди. Азиз радио тингловчи биродарлар, ушбу айтиб ўтган гапларимизни фақатгина шайтон айтиши мумкин. У сизни танлаган йўлингиздан қайтариб, ушбу руҳий жангда сизни жангсиз мағлуб этмоқчи. Лекин сиз Худога тегишли масиҳий биродарсиз. Шунинг учун шайтоннинг ушбу ёлғонларидан юз ўгириб Худо томонга қаранг. Тўғри, Раббимиз Исо Масиҳ билан ҳаёт кечириш унчалик ҳам осон эмас.

Худованд бизга абадий ҳаётда У билан ҳар хил муаммолардан озод бўлиб яшашимизни ваъда бермоқда. Вақтинчалик ҳузур ҳаловатдан кўра, албатта, вақтинчалик азоб чекиб туриб, ундан кейин Худо билан абадий ҳузур ҳаловатда яшаш, менимча, яхшироқ бўлса керак. Қайси биродар Худо билан унчалик мустаҳкам алоқада бўлмаса, шу одамгина ҳамма нарсадан кўнгли қолиб, Худога нисбатан иккиланади.

Лекин мен ишонаман, Раббимизнинг кучи ила шайтонни мағлуб қилганмиз. Шунинг учун иккиланмай Худованд томонга мустаҳкам қадам ташлаб бормоқдамиз. Ҳурматли радио тингловчи биродар, агар бизга мактуб орқали ўзингизни фикр ва мулоҳазаларингизни билдиришни истасангиз, бизнинг электрон манзилимизга мактуб йўлланг бизнинг манзил: dilkash@najot.com Хайр, саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top