2:50

Худонинг сўзи 75

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи мухлислар. Азизлар, яна сизлар билан радиомиз тўлқинлари орқали бўлсада соғ саломат учраша олганимиз учун Худовандимизга шон шарафлар бўлсин.

Азизлар, Раббимиз Исо Масиҳ Ўз ихтиёри билан бизга ҳамма нарсани берди. Шунинг учун биз ҳаётимизга келажагимиз порлоқ бўлишига умид боғлаган ҳолда қарашимиз ва биз учун ҳақиқатдан муҳим нарсани қилишга қарор қилишимиз керак.

Лекин шундай хавф хатар борки, биз жонимизнинг роҳатига ўрганиб қоламиз ва бу ҳаётнинг марҳаматларини Масиҳнинг марҳаматидан устун қилиб қўйишимиз мумкин. Азиз биродар, агар кимнингдир ҳаётида шундай нарса бўлса, ҳар биримиз ўзимизни текшириб чиқиб, имонимиз қай даражада эканлигини аниқлаб олишимиз зарур.

Илк жамоатлар бизга ҳар жойда Раббимиз ҳақида гувоҳлик беришимиз учун катта намуна кўрсата олади. Албатта, илк масиҳийлар ҳам кўп азоб чекишган. Ҳатто баъзилари Хушхабар учун ўз жонларини ҳам қурбон қилишганига гувоҳ бўламиз.

Кўплаб масиҳий биродарлар Масиҳ учун ҳамду сано айтиб, турли ўлимларга тик боришган. Масиҳ уларнинг ҳаётларига қандай таъсир ўтқазган бўлса, улар ҳам шу қаҳрамонликлари орқали ҳозирги масиҳий биродарлар учун шундай таъсир ўтқазишмоқда.

Азиз биродар, ҳаётингда учраб турадиган баъзи муаммолар, қувғинлар барчаси Худованд томонидан юз фоиз бошқарилади. У ҳеч қачон кимгадир Худо томонидан белгилаб қўйилган чегарасидан ўтиб кетишига йўл қўймайди.

Шунинг учун Худованд учун олиб бораётган хизматингда давом этинг. Худованд кимни қаерга қўйган бўлса, шу жойда қолиб Худога содиқ эканлигини янада тасдиқлашга ҳаракат қилсин.

Худованд кимнидир қандайдир хизматга қўйган бўлса, демак, У адашмаган. Худованд ҳеч қачон хато қилмайди. Худованд биз инсонлар учун шунчалик меҳрибонлик кўрсатдики, буни биз инсонлар тасаввур қилишимиз ҳам қийин.

Масалан, Филиппияликларга мактубининг 2 боби 7 оятида айтилишича, Раббимиз Ўз улуғлигидан кечиб қул қиёфасига кирди. Яна 2 Коринфияликларга мактубининг 8 боби 9 оятида ҳам айтиладики: У бой бўла туриб, биз учун камбағаллашди.

Яна Филиппияликларга макубининг 2 боби 8 оятида шундай ёзилган оят ҳам бор: “Ўлимга, ҳатто хочдаги ўлимга бориб итоат этди”. Азиз биродар, Худованд буларни барчасини биз инсонлар яшаши учун амалга оширди. Келинг, биз ҳам Худо учун хизмат қилиб, Уни хурсанд қилайлик. Азизлар, сизлар билан хайрлашар эканман, ўзимизнинг сайтимиз манзилини сизларга эслатиб ўтмоқчиман. Марҳамат, ёзиб олинг: www.najot.com хайр, саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top