2:56

Худонинг сўзи 76

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи мухлислар. Сиз азизлар билан яна радио тўлқинлари орқали ғойибона бўлсада дийдор учрашганимиздан бағоят миннатдорман.

Эфирда “Дилкаш” радиоси, марҳамат, тингланг. Баъзида турли сабабларга кўра, айрим биродарларимиз ибодатхонага кам боришларига тўғри келади. Бу дегани, улар Раббимиз билан кам мулоқатда бўлиб, Муқаддас каломдан кам йўл йўриқ оладилар деганидир.

Оқибатда эса кўпчилик руҳий совиб қоладилар. Нима деб ўйлайсиз, азиз радио тингловчи, масиҳий бўлиш осонми? Албатта, бу осон эмас. Келинг, азиз тингловчи, 2 Бутрус мактубининг 3 боби 10 ва 14 оятларини биргаликда ўқиб кўрамиз.

”Кечаси ўғри қандай келса, Раббимизнинг маҳшар куни ҳам худди шундай ногаҳон келиб қолади. У куни осмон гумбурлаб тамом бўлади, моддий унсурлар қизиб, эриб кетади, ер ва ундан қилинган ҳар бир иш кулга айланади.

Ўша кунда ҳамма нарса йўқ бўлиб кетар экан. Сизлар қандай киши бўлмоғингиз керак? Худонинг кунида осмон ёниб йўқ бўлар, моддий унсурлар эса қизиб эриб кетар экан, сизлар ўша куни муқаддас юриш туриш, диёнат билан кутишингиз ва шу йўсинда унинг келишини кутишингиз ва шу йўсинда унинг келишини тезлаштиришингиз керак.

Чунки Худонинг аҳд қилгани бўйича биз адолат ҳукм сурадиган янги ер ва янги осмонни кутяпмиз. Бунинг учун, эй севганларим, модомики буларни кутаяпсиз экан, Худо олдида тинч тотувлик билан яшаб, беғубор ва бенуқсон одамлар бўлишга жон куйдиринглар”.

Бу ерда Худонинг сўзи бизга ғайратли бўлиб туришимиз кераклиги ҳақида гапиради. Шунинг учун, агар бугун Раббимиз келиб қолса, У бизни Ўзи билан тинчликда, беғубор, бегуноҳ топсин.

Бошқача қилиб айтганда, бизнинг мақсадимиз ҳаётимизнинг барча қисмларида Раббимиз Исо Масиҳга ўхшашликдир. Масиҳга эргашиб яшовчи барча биродарлар учун ҳар куни энг охирги кундек десак муболаға бўлмайди.

Чунки Раббимизнинг ер юзига қайтиб келиш вақтини инсонлардан ҳеч ким билмайди. Раббимиз Ўзига тегишли бўлган барча масиҳийларни маҳшар кунида тоза ва беғубор бўлишини жуда хоҳлайди. Азизлар, келинг, барча гуноҳ ишларни ортда қолдириб, Рабимизни ёруғ юз билан кутиб олайлик.

Азиз биродарлар, сизлар билан хайрлашишдан аввал, ўзимизнинг электрон почтамизнинг манзилини сизларга эслатиб ўтмоқчиман. Агар ушбу манзилимизга мактуб йўлласангиз, сизлардан миннатдор бўламиз. Манзилимиз: dilkash@najot.com Хайр, саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top