Ассалому алайкум азиз радио тингловчи мухлислар. Сиз азизлар билан яна радио тўлқинлари орқали ғойибона бўлсада дийдор учрашганимиздан бағоят миннатдорман.
Келинг, азиз биродарлар, эшиттиришимизни бошлаймиз. Ҳурматли биродарлар, масиҳийлик ҳаётимиз даврида агар ҳамма ишларимиз силлиқ кетаётган бўлса, ҳеч қандай муаммолар бўлмаса, Худога раҳмат айтиб Уни исмини улуғлаш, ҳатто бу ҳақида бошқаларга маслаҳат бериш ҳам жуда осон бўлса керак.
Худони ҳар доим улуғлашга одатланишимиз керак. Майли, ҳаётимизда нимаики содир бўлмасин, Худо ҳеч қачон ортиқча нарсалар содир бўлишига йўл қўймайди. Фақатгина ҳар биримиз кўтара оладиган даражада бизга синовлар берилади.
Ўзингиз тасаввур қилиб қўринг. Ахир бир литр сув сиғиши мумкин бўлган идишга тўрт литр сув қуйиш мумкинми? Бу асло мумкин эмас. Худони улуғлаш У билан мулоқот қиладиган вақтимизда доимо давом этиши лозим.
Ҳар бир масиҳий биродарни ибодат кундалиги бўлиши лозим. Биз айнан шу ибодат кундалигига қараганимизда, нима учун Худога раҳмат айтишимиз мумкинлигини кўришимиз мумкин. Бу эса Унга чин юракдан ҳамду сано айтишимиз учун янада кенгроқ йўл очади.
Забур саноларидан ҳам ўзимиз турли саноларни ўқиб, Худога ҳамду санолар айтишимиз мумкин. Эфесликларга мактубининг 5 боби 20 оятида шундай ёзилган: “Ҳар доим, ҳар бир нарса учун Раббимиз Исо Масиҳ номи билан Отамиз Худога шукур қилинглар”.
Ҳурматли радио тингловчи биродарлар, ҳар куни ўзимиз бир саволни бериш яна ҳам Худовандга бўлган севгимизни ошишида катта ёрдам беради. Яъни шундай савол: бугун мен Худони улуғладимми? Азизлар, каломда айтилганидек, имонимизнинг илғори ва уни камолотга етқазувчига кўз тутайлик.
Азиз радио тингловчи биродар, биз сиз билан масиҳийлик давридаги масофани босиб ўтар эканмиз, марра чизиғида Раббимиз Исо Масиҳ доимо ҳар биримизга Ўзининг ёрдам қўлини чўзиб туради.
Ушбу масофани босиб ўтар эканмиз, доимо бизни севувчига қараб юрсак маррага янада тезроқ етамиз. У бизга ҳамма нарсада ва доимо У билан бирга боришимизда мададкор бўлади. Ҳурматли радио тингловчи биродарлар,
Сизлар билан хайрлашишдан аввал, сиз азиз биродарларимизга ўзимизнинг интернет сайтимизни манзилини айтиб ўтишни ўзимга жо деб билдим. Агар вақтингиз ва имкониятингиз бўлса, албатта, ушбу сайтимизга марҳамат қилинг.
Яна радио тўлқинлари орқали учрашгунча хайр, саломат бўлинглар.