Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи биродарлар. Сиз азизлар билан яна радио тўлқинларимиз орқали учрашиб турганимиз учун Худовандга шукуроналар айтамиз. Марҳамат, тингланг, эшиттиришимизни бошлаймиз.
Сажда қилиш бажо келтирилгандан сўнг, дуо билан сўрашни бошлаш мумкин бўлади. Дуо билан сўраш, одатда бошқаларнинг номидан дуо қилиш деган маънони билдиради.
Менинг фикримча, бу буюк, оддий ва, эҳтимол, энг қийин хизмат бўлиб, унга фақат имонлилар эга бўлишлари мумкин. Дуо билан сўрашни кўпроқ кекса ёшдаги кишилар амалга оширадилар, сиз бунга ҳеч эътибор қилганмисиз, азиз радио тингловчи?
Нима учун шундай? Ўз фаолиятини енгиллаштириш истаги бунинг сабабларидан бири бўлиши мумкин. Бироқ бу кекса кишиларнинг дуосиз фаолиятдан фарқли равишда, дуо билан сўрашда ўтказган соатларининг самараси улканроқ эканлигини тушуниб етганлари учун ҳам юз бераётган бўлиши мумкин.
Шунингдек, синов ва хатолар тажрибаси уларга Худонинг ишончли куч-қудратига таяниш донолигини берганлиги ҳам аниқ. Инсон қанчалик кўп руҳий эътиборга ва жавобгарликка эга бўлса, унинг учун дуо билан сўрашга бўлган лаёқатларни ўстириш шунчалик муҳимдир.
Бу вақт ва маълум бир қаътиятни талаб қилади. Афсуски, бундай вақт ва қаътиятни кўпчилигимиз ажратиб беришга қийналамиз. Ўйлашимча, ҳаворийлар, Қуддусдаги илк жамоат етакчилари, Ҳаворийлар китоби 6 бобида ёзилганидек, ўзлари доимо “ибодатга берилиб, Худо каломини ёйиш хизматида” машғул бўлишлари учун, бевалар ва етимларга хизмат қилиш ишини ўзларига олишни шогирдлардан сўрашган пайтларида, айнан мана шу нарсага эришиш пайида бўлганлар.
Бу жуда-жуда машғул одамларнинг муҳим ишлари рўйхати бошида биринчи галда нима турганлигига эътибор беринг. Ҳаворийлар дуо учун борган сари кам вақт сарфлашаётганлигини сезиб қолишади ва бу ҳолатдан анчагина хавотирга тушишади.
Дуо билан сўраш том маънода икки тарафнинг ўртасига тушиб, бирининг хоҳиш-эҳтиёжини иккинчисининг олдида ифода қилиш, деган маънони англатади. Қайсар Исроил халқи номидан чиқиб, ўзини доимий, кучли дуога бағишлаган Ҳазрати Мусонинг дуога асосланган фаолиятидан ҳам яхшироқ тарафдорлик намунаси бормикан?
Азиз биродарлар, дуо қилишнинг айрим усулларини ҳаворий Павлусдан ўргансак арзийди. У барча биродарлари учун доимо тинимисиз ибодатда бўлган. Шунинг учун ҳам Худо Павлусни ҳаётида кўплаб мўъжизаларни амалга оширган десак бўлади. Ҳурматли биродарлар, бизнинг интернетдаги сайтимизга марҳамат қилинг. Манзилимиз: www.najot.com хайр, саломат бўлинг, азиз радио тингловчи биродарлар.