2:31

Сажда қилиш

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар. Сизлар билан яна “Дилкаш” радиоси. Азизлар, сиз билан учрашиш имконияти борлиги учун Худога шон- шарафлар бўлсин.

Биз Отамиз билан руҳий боғда суҳбат қиладиган руҳий машғулотлар хизматининг кун тартибига киритилган биринчи нарса бу — сажда қилиш бўлиши керак. Биз дуо қилган ҳолда қандай қилиб сажда қилишимиз мумкин?

Биринчидан, Худонинг аслида Ким эканлиги ҳақида ўйлашимиз ва Худонинг Ўзи ҳақида айтган ҳақиқатлари учун Унга миннатдорчилик билдиришимиз керак. Дуо қилган ҳолда сажда қилиш – бу Худонинг узоқ ва яқин ўтмишда амалга оширган ишлари ҳақида берган очиқликлари ва Унинг Ўзи ҳақида айтган ҳақиқатлари билан ўз руҳимизни ҳузурлантиришдан иборат.

Аста-секинлик билан, буларнинг барчасини шукур қилиш ва миннатдорчилик руҳида намоён қиларканмиз, ўз руҳимизнинг кенгайиб бораётганлигини, Худонинг ҳузури ва моҳиятини жуда катта ишонч билан қабул қилаётганлигини ҳис этишимиз мумкин бўлади.

Вақт ўтиши билан онгимиз атрофимиздаги борлиқ ёпиқ ва чекли эмас, аксинча, Худо кўзда тутганидек, аслида бепоён эканлиги далилини қабул қила олишга қодир бўлиб боради.

Биз сажда қилишни бошлаган пайтимизда ўзимизга-ўзимиз Тангрининг қанчалик буюк эканлигини эслатамиз. Биз одатда ким учун дуо қиламиз? Агар оиламиз бўлса, ўз эрларимиз ёки хотинларимиз ва болаларимиз учун дуо қилишимиз тайин.

Бироқ дуо билан сўраш бу доирани кенгайтиришни назарда тутади. Унга Худо олдида биз жавобгар бўлган яқин дўстларимизни, бирга ишлайдиган эркак ва аёлларни ва жамоатдаги ҳамда атрофдаги муҳтожликлари бизга маълум бўлган кишиларни киритиш керак бўлади.

Хар биримизнинг дуо рўйхатимизга кўплаб масиҳий етакчилар хизматчилар ва масихий ташкилотлар киритилган бўлиши керак. Уларнинг орасида биз билган ва бизга ёққанлари ҳам бор бўлиши керак; бироқ шуни тан олишимиз керакки, бундай рўйхат барчамизда хам бўлмаса керак.

Бунинг акси ўлароқ, шундай одамлар ҳам борки, уларнинг муҳтожликлари ва муаммоларини жуда яхши биладилар ва ҳар куни дуо қилганларида уларни Раббимизнинг қаршисига келтириб қўядилар.

Улар биздан: “Мен ҳар куни сиз учун дуо қиламан”, деган сўзларни эшитган пайтларида, ўзлари учун катта бир мададни сезадилар. Азизлар, бизнинг www.najot.com сайтимизга марҳамат қилинг. Яна радио тўлқинларимизда учрашгунча хайр, саломат бўлинг, азиз биродарлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top