2:47

Болаларнинг ўсишига ёрдам 193

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи мухлисларимиз. Сиз азизлар билан яна радиомиз қаршисида дийдор учрашиб турганимиздан бениҳоят миннатдормиз. Эфирда”Дилкаш” радиоси. Марҳамат, тинглаб дам олинг.

Азиз радио тингловчи биродарлар, бугунги болалар мавзусида сизлар билан суҳбат олиб борганимизда, барчамизни қизиқтирадиган болаларнинг жаннатга бориши ёки боролмаслиги ҳақида суҳбатлашамиз.

Кўпчилик катта ёшдаги инсонларнинг фикрига қулоқ тутадиган бўлсак, улар айтишадики, вақтли оламдан кўз юмадиган болалар ҳали кичкина бўлганлиги сабабли автоматик равишда жаннатга борадилар, деб айтишади. Менимча, ҳеч ким бошқаларнинг қаерга бориши учун жавоб бера олмаса керак.

Ҳар бир инсонни ўлимидан сўнг қаерда бўлишини фақатгина Худонинг Ўзи белгилайди. Худованд ёш гуноҳга ботган болаларнинг ҳам нажотга эга бўлишини истайди ва уларни қидириб топишга ҳаракат қилади.

Мана шунинг учун биз, катталар, болаларга ҳам Хушхабар айтишимиз жуда муҳим. Яна кимлардир айтадики, агар болалар ҳали ўнг ва чап қўлини фарқлай олмасалар, демак, улар жаннатга боришади деб. Шу билан бирга бир қизиқ нарсани сизларни эътиборингизга ҳавола қилсам.

Болалар ҳали ўзларининг ўнг ёки чап қўлларини фарқлай олмасалар ҳам, гуноҳни англаб туриб, гуноҳ ишларни қилишади. Масалан, улар билади ёлғон гапириш яхши эмаслигини, лекин шуни била туриб гуноҳ ишларни қилишда давом этаверадилар. Шунинг учун Худованд болаларга ҳам Хушхабар етқазилишини жуда истайди.

Масалан, Матто китобининг 18 боби 14 оятида шундай ёзилган оятни кўришимиз мумкин: “Шунга ўхшаб, Осмондаги Отангиз, бу кичиклардан бирининг ҳам ҳалок бўлишини истамайди”.

Ушбу оятнинг ўзи кўп нарсани тушунтира олади. Ушбу дунёга келаётган ҳар бир инсон ўз ота ва онасининг гуноҳлари туфайли гуноҳга ботган ҳолда туғиладилар. Айнан шу инсон Исо Масиҳга ишониб, ўзидаги барча гуноҳлари учун Унинг олдида тавба қилмас экан, улар гуноҳкорлигича қолаверадилар.

Гуноҳнинг эвази эса барчамизга маълум. Азиз ота-оналар, ҳали болаларимизни қаерга бориши биз катталар учун номаълум экан, келинг, ҳар эҳтимолга қарши, уларга Худованд ҳақида гапирайлик. Шунда Худованд уларга ҳам абадий ҳаётни совға қилиб беради. Ўйлайманки, ҳар бир ота-она ўз фарзандини тавба қилганини кўрса, анча кўнгли тинч ва ҳотиржам бўлади.

Ҳурматли биродарлар, сизлар билан хайрлашар эканман, мактубларингизни кутиб қоламан. Азизлар, агар бизга мактуб йўллашни истасангиз, бизнинг dilkash@najot.com электрон манзилимизга жўнатинг. Хайр саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top