2:43

Болаларнинг ўсишига ёрдам 196

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи болажонлар. Яна сиз азизлар билан радиомиз тўлқинлари орқали соғ-омон учрашиб турганимиз учун Раббимиз Исо Масиҳга раҳматлар айтамиз.

Азиз болажонлар, бугунги эшиттиришимизни бир савол билан бошламоқчиман. Саволим шундай жаранглайди: Худо билан сени орангда турган катта гуноҳ деворини олиб ташлашни хоҳлайсанми?

Агар рози бўлсанг, ишни шундан бошлашинг керак: авваломбор, Худони олдида Ўзингни гуноҳкор эканлигингни тан ол. Чунки Муқаддас Китобнинг Ҳаворийлар китоби 3 боби 19 оятида шундай ёзиб қўйилган: “ Шундай қилиб, гуноҳларингиз учирилиши учун тавба қилинглар ва Худога илтижо этинглар”.

Шундан кейин Худовандга ўзинг қилган барча гуноҳ ишларингни бирма-бир айтиб чиқ. Масалан: ёмон гапларни айтганингни, ёмон фикрлар ҳақида, айниқса нотўғри қилган ишларингни барчасини Худованд олдида тан ол.

Энди ўзинг хоҳлагандек эмас, балки Худованд хоҳлаганидек ҳаракат қилишга тайёр бўл. Мана шу айтиб ўтганларимизни қилганингдан кейин, Худованд сен билан Ўзининг орасидаги гуноҳ деворини олиб ташлаганига тўлиқ ва охиригача ишонишинг керак.

Ҳаворийлар китобининг 16 боби 31 оятида шундай ёзилган оят бор, ушбу оятни сенга эслатиб ўтмоқчи эдим. У жойда шундай деб ёзиб қўйилган: “Раббимиз Исо Масиҳга ишонгин, сен ўзинг ва бутун хонадонинг нажот топасизлар”.

Раббимиз Исо Масиҳ сендаги бўлган гуноҳларни барчасини сендан олиб ташлашга ва сени топ-тоза қилишга қодир Худованддир. Сен кечиктирмай Худованднинг олдига кел ва ўзинг билгандек шундай сўзларни Унга айт:

“Азиз Худованд, мен сенга қарши кўп гуноҳ ишлар қилдим. Шу қилмишларимдан афсусдаман. Илтимос, мени кечир. Худованд, Ўзингни Ўғлинг Исо Масиҳни мени ўрнимга ўлимга юборганинг учун Сенга катта раҳмат.

Худованд, Сен хоҳлагандек яшашим учун менга куч бер. Доимо мени юрагимга гапириб, мени ҳаётимни Ўзинг бошқаргин. Исо Масиҳ номи билан. Oмин.” Азиз дўстим, агар сен ҳозир ушбу ибодатни такрорлаган бўлсанг, демак, Худо сени барча гуноҳларингни кечирди.

Энди У доимо сен билан бирга бўлади. Ҳурматли радио тингловчи, агар гуноҳларингиз учун тавба қилишни истасангиз, лекин буни қандай қилишни билмаётган бўлсангиз, хафа бўлманг, бизнинг электрон манзилимизга шу ҳақида мактуб йўлласангиз бўлди. Манзилимиз: dilkash@najot.com Албатта, нима қилишингиз тўғрисида жавоб хатини оласиз. Яна радио тўлқинлари орқали учрашгунча хайр, саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top