2:31

Руҳий ғалаба 152

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчилар. Яна сизлар билан мен, эфирда “Дилкаш” радиоси. Марҳамат, тинглаб дам олинг. Азизлар, Худованд биз имонлиларга радио тўлқинлари орқали бўлса-да учрашишга имконият бермоқда, шу имконият учун миннатдормиз.

Азиз биродарлар, шайтоннинг ўткир қиличи нафақат тушкунлик орқали, балки иккиланиш орқали ҳам биродарларнинг руҳига путур етқазади. Шайтон доимо масиҳий биродарларни нажотга эга бўлганлигига иккиланиш учун ўзининг турли ҳужумларини ишга солиб туради.

Ушбу ҳужум кўпинча кучли таъсирга эга бўлиши мумкин. Шунинг учун ҳам кўплаб масиҳий биродарларнинг ҳаётида Худога бўлган ишонч етмай қолиши мумкин. Агар биродарларнинг орасида кимдир гуноҳ қилгудек бўлса, шайтон зудлик билан: сен масиҳий эмассан, сенда нажот йўқ, — деган гапларни пичирлаб айтишга ҳаракат қилади.

Агар шайтоннинг айтган гаплари тўғри бўладиган бўлса, Худо нима учун сизни танлаб олди ва сизга нажот берди? Ахир Худованд шайтондан кучли-ку?! Шайтон доимо биродарларга ҳужум қилиб туради.

Жумладан у: сени қўлингдан ҳеч нарса келмайди, сен абадий ҳаётга лойиқ эмассан, — деган гапларни айтишдан чарчамайди. Масиҳийларнинг орасида ҳам икки хил фикр бор. Кимлардир айтиши мумкин: нажотни йўқотишимиз мумкин, — деб.

Бошқалар эса: олган нажотимизга ҳеч қачон тўлиқ ишонч ҳосил қила олмаймиз, токи Худони Ўзи билан учрашмагунимизча, — деб айтишади.

Албатта, бу айтилган гаплардан бири тўғри ёки нотўғри деб айтишга бизда тўлиқ ишонч йўқ. Фақатгина бир нарсани айтишимиз мумкин: бундай фикрларни қўллаб- қувватлайдиган фикрларни Муқаддас Китобдан топа олмаймиз.

Шунинг учун ҳам бундай фикрлар масиҳийларни иккиланишларига олиб келишини ҳар биримиз тушунишимиз керак. Масиҳий инсон ҳар сафар гуноҳ содир қилганида нажотни йўқотади деган фикр ҳам йўқ эмас. Менинг шахсий фикрим эса шундай: инсонга нажот бир марта берилади.

Шунинг учун гуноҳ содир этилганида Худованднинг олдида чин юракдан тавба қилишнинг ўзи етарли бўлса керак. Азизлар, Худованд билан жаннатда учрашгунча инсонларни шундай саволлар қийнаб келиши аниқ.

Азиз биродарлар, агар сизларда қандайдир саволлар ва таклифлар бўлса, бизнинг: dilkash@najot.com электрон почтамизга мактубларингизни жўнатинг. Шунинг билан, азиз биродарлар, бугунги эшиттиришимиз ўз ниҳоясига етди. Яна радио тўлқинлари орқали учрашгунча хайр, саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top