Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи мухлислар. Сизлар билан яна “Дилкаш” радиоси, марҳамат, тинглаб ором олинг. Азиз биродарлар, Худованд ҳар бир масиҳийларнинг ҳаётида шундай ажойиб ишларни қилмоқда-ки, Унинг исмига шон-шарафлар айтмасдан иложи йўқ. Ҳар биримиз Раб Исога тегишли бўлганимиз учун, У бизнинг меҳрибон чўпонимиздар.
Шу билан бирга У ҳар бир Ўзининг фарзандларини ҳимоя қилади ва қўллаб- қувватлайди. Агарда У биз масиҳийларни ҳимоя қила олмаганида эди, бу Худонинг кучсизлигидан далолат берар эди. Исо Масиҳ айтадики, Унга эргашган ҳар бир қўзичоқлар ҳеч қачон иккиланмайди ва ишонч билан олдинга қараб олға боришади.
Улар Раббимиз Исо Масиҳнинг овозини яхши танийдилар ва бошқа бегона чўпонга эргашмайдилар. Бунинг учун ҳар бир қўзичоқ Раббимизнинг овозини яхши таниб олишлари ва Унинг ҳимоясига ишонишлари керак. Тўғри, баъзи пайтларда қўзичоқлар ҳам адашиб қолишлари мумкин.
Шу билан бирга ўзлари билмаган ҳолда гуноҳ қилиб қўйишлари ҳам мумкин. Лекин Улар шуни аниқ биладиларки, Раб Исо уларни ҳар бирини алоҳида севади ва меҳрибонлик қилади.
Шунинг учун Унинг қўзилари ўз чўпонларини севади ва доимо Унинг ортидан эргашишни истайдилар. Раббимиз Исо Масиҳ айтадики: Мен уларга абадий ҳаёт бераман, — деб.
Азиз биродарлар, сизнинг фикрингиз қандай: ушбу абадий ҳаёт қанчалик узоқ давом этади? У ҳеч қачон узилиб қолмайди. Баъзи пайтларда гуноҳ туфайли ҳар бир масиҳийнинг кўнгли чўкиши мумкин.
Шундай пайтларда дарҳол Раббимиз Исога мурожаат қилиш — яна У билан яшашга имкон беради. У доимо ҳар биримизни кечиришга ва Ўз бағрига қабул қилишга тайёр туради. Инсон гуноҳ содир этган пайтида ҳам абадий ҳаётга умид қилиши ишониши керак.
Худо кечиримли ва адолатли Худодир. Биз инсонлардан ҳеч ким абадий ҳаётга эга бўлиш учун ҳеч қандай арзирли ишни амалга оширмади. Шунингдек, абадий ҳаётни сақлаб қолишимиз учун ҳам ҳеч нарса қила олмаймиз. Барчаси Худонинг қўлида. Худо берган ушбу инъомни сақлаб авайлайлик.
Худовандга қулоқ тутадиган ҳар бир масиҳий инсонни Худо янада марҳаматлайди. Шу марҳаматга эга бўлишни ҳар биримиз орзу қиламиз. Ҳаракат қилсак, албатта, эришамиз. Азиз радио тингловчи биродарлар,
Бугунги эшиттиришимизни якунлар эканман, ўзимизнинг электрон почтамизни манзилини эслатиб ўтсам, марҳамат: dilkash@najot.com Яна радио тўлқинларимизда учрашгунча хайр, саломат бўлинг.