Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар. Яна сиз азизлар билан “Дилкаш” радиомиз орқали соғ-саломат учрашиб турганимиз учун Худовандимизга миннатдормиз.
Азизлар, мени имоним комил, кўпчилигимиз Раббимиз Исо Масиҳни бутун борлиқнинг Подшоҳи деб эшитганимизда, ҳаёлимиздан бир савол ўтган бўлиши керак.
Яъни, ахир Раб Исо ерда яшаган пайтида Унда Подшоҳларга хос ҳеч қандай аломат кўринмас эдику? — деган савол. Бу жуда тўғри савол. Чунки подшоҳлар жуда дабдабали саройларда яшайдилар. Уларнинг юзлаб хизматчилари бўлади. Лекин Раббимиз Исо Масиҳ ер юзидаги подшоҳлардан умуман фарқ қиладиган даражада ҳаёт кечирди.
У жуда камтарин ва барча инсонларни севадиган, Худони номини улуғлаш учун барча қийинчиликларга бўйсунадиган, қулдай ҳаёт кечирди. Шундай қилиб, У ерга келиб одамлар орасида яшаганида, Раббимизда шоҳларга хос ҳеч нарса сезилмас эди.
Раббимизнинг бойлиги ҳам, армияси ҳам, шоҳлар бошига киядиган тожи ҳам бўлмади. Азизлар, буларнинг барчаси ерга хос булган ўткинчи нарсалар эди. Бунинг яна бир асосий сабаби шунда эдики, Раббимиз ерга бошқариш учун эмас, балки бошқаларга хизмат қилиш учун келган эди.
Масалан, Луқо мактубининг 22 боби 27 оятидан Раббимизнинг шундай деган сўзларини ўқишимиз мумкин: “Хўш, ким катта? Дастурхон атрофида ўтирганми ёки унга хизмат қилаётганми? Дастурхон атрофида ўтирган эмасми? Мен хизматкорлардан бири сифатида орангиздаман”. Раббимиз Худо томонидан юборилган бутун борлиқнинг камтарин Шоҳи эди. Азизлар, агар ёдингизда бўлса, фаришта Жаброил шундай гапларни айтган эди.
Ушбу сўзларни Луқо китобининг 1 бои 32 оятидан биргаликда ўқиб кўрамиз: “У буюк бўлади. Уни Худойи Таолонинг Ўғли деб атайдилар. Худойи Таоло Унга бобоси Довуднинг тахтини беради”.
Демак, Худованд Раб Исони Шоҳ қилиб тайинлади. У ҳар биримизнинг камтарин Шоҳимиз. Азизлар, келинг, ўзимизнинг буюк Шоҳимизга хизмат қилайлик ва Унга бўйсунайлик. Исо Масиҳ Шоҳ бўла туриб, биз гуноҳкор инсонларга хизмат қилди. У Ўзининг бутун бойлиги ва амалидан кечиб, биз инсонларнинг олдимизга келди. У қул қиёфасига кириб, биз инсонларни ўлимдан сақлаб қолиш учун хочдаги ўлимга борди.
Азиз биродарлар, шу ерда бугунги мавзумизга якун ясамоқчиман. Ундан олдин ўзимизнинг интернет сайтимизнинг манзилини эслатиб ўтмоқчиман. Марҳамат, ёзиб олинг: www.najot.com Яна радио тўлқинларимизда учрашгунча хайр, саломат бўлинг.