2:43

Худонинг сўзи 87

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи мухлислар. Сиз азиз биродарларимиз билан яна радиомиз қаршисида соғ-омон учрашиб турганимиздан Отамиз Худога шон-шарафлар бўлсин.

Азизлар, хонадонингизга тинчлик ва барака бўлсин деб, бугунги эшиттиришимизни бошлаймиз. Раббимиз Исо Масиҳ кимгадир Хушхабар гапирганида, доимо Ўзининг Хушхабарини Шоҳлик билан ёки Осмон Шоҳлиги билан боғлар эди. У доимо Худони Шоҳлиги ҳақида гапирар эди.

Агар Матто китобининг 4 боби 17 оятини ўқиб кўрсак, айтган гапларимизни тасдиғини топишимиз мумкин. У жойда шундай ёзилган: “Шу кундан бошлаб Исо воизлик қиладиган бўлиб: “Tавба қилинглар, чунки осмон Шоҳлиги яқинлаб қолди, деб айтар эди”.

Худо Шоҳлиги дегани, бу Худо Шоҳлик қилаётган жойни билдиради. Унинг хоҳиш- истаги эса бу қонундир. Раббимиз Исо Масиҳ Хушхабар гапиришидан энг олий мақсади — барча одамлар ўзларининг гуноҳкор эканлигини тан олишлари кераклигидадир.

Бундан ташқари, Раббимиз Исо Масиҳнинг Ўзини эса танланган ва мойланган Қутқарувчим, Худованднинг Осмон Шоҳлигидаги меросхўри деб тан олдиришдир. Ишаё пайғамбар Ўзининг китобида Исо Масиҳ ҳақида кўп гапирган эди.

У Исо Масиҳни ер юзига келаётган Ўғил, Довуд Шоҳнинг ўрнини эгаллайдиган ва охиригача шу Шоҳликни бошқарадиган Шоҳдир деб айтган эди. Раббимиз Исо Масиҳнинг Шоҳлиги абадийдир. Уни чеки йўқ. Ишаё пайғамбардан бошқа яна кўплаб пайғамбарлар ҳам Раббимиз ҳақида гапирган эдилар.

Азизлар, ҳозирги кунгача инсонлар орасида кўплаб таниқли арбоблар ўзларининг антихрист шоҳликларини ўрнатишга ҳаракат қилиб кўрдилар. Лекин барчаси бузилиб кетди. Раббимиз Исо Масиҳнинг шоҳлиги эса абадийдир.

Уни ҳеч ким ва ҳеч қачон буза олмайди. Худованд Исо Масиҳни Шоҳ қилиб тайинлар экан, Раббимиз барчасига рози эди. Ҳатто Шоҳ бўла туриб, буюкларнинг буюгини Ўғли бўла туриб, ҳар қандай ҳақоратларга ва хочдаги шармандали ўлимгача розилик берган эди.

Бундай бўлишига сабаб, азизлар, биз инсонларнинг гуноҳи сабабчидир. Худовандга шукуроналар бўлсин, айнан шу азоблар туфайли инсонлар абадий дўзах азобларидан қутқарилиб қолинди.

Ҳурматли биродарлар, мана шу жойда бугунги мавзумизга якун ясар эканман,

cизларга ўзимизнинг электрон почтамизни манзилини эслатиб ўтмоқчиман: dilkash@najot.com Азизлар, мактубларингизни ва таклифларингизни шу манзилга жўнатишингиз мумкин. Яна радио тўлқинларимизда учрашгунча хайр, саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top