3:15

Иброҳим ва Исҳоқ

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радиомиз мухлислари. Сиз азиз радио тингловчиларимиз билан яна эфир орқали соғ-омон учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Азизлар, сизлар билан яна “Дилкаш” радиоси, марҳамат, тинглаб дам олинг. Бугунги эшиттиришимизни бобомиз Иброҳим ва унинг Худога бўлган имон ва ишончи ҳақида тайёрладик. Худованд Иброҳимга ўғли Исҳоқни сўйиб қурбонликка келтиришини айтишидан айрим мақсадлари бор эди. Биринчи мақсади — Иброҳим бобомизнинг Худога бўлган имонини синаб кўриш эди.

Худованд Иброҳимни синаб кўрмоқчи бўлди: қани, Иброҳим Худодан бошқа яна кимларга бўйсуниши ва қулоқ солиши мумкин? Албатта, Худо Иброҳимни синаб кўриш учун бошқа йўлларни ҳам тутиши мумкин эди. Лекин нима учундир Худованд айнан шу йўлни, яъни Исҳоқни қурбон бўлишини истаб қолган эди. Худованд Исҳоқ орқали кўплаб халқлар вужудга келиши ҳақида Иброҳимга айтган эди. Наҳотки энди барчаси тугаса?! Азиз радио тингловчи биродар, Худованд биз масиҳий инсонларга ҳам худди шунга ўхшаш кўплаб ваъдаларни берган.

Агар охиригача чидаб Раб Исо Масиҳни иккинчи бор келишини ёруғ юз билан кутиб олсак, демак, абадий ҳаётга эришамиз. Бундан ташқари, “ҳаворийлар” китобида ҳам бутун оила нажот топиши ҳақида ҳам ваъда берган. Тўғри, ҳаётимизда айрим муаммолар, қувғинлар бўлиб турибди. Бу дегани, энди барчаси тугади, Худо бизни эсидан чиқарди дегани эмас. Худонинг Иброҳим бобомизга берган ваъдаси ҳам амалга ошиши керак эди. Бунга Иброҳим астойдил ишонар эди. Иброҳимга Худонинг буюрганларини бажариш қанчалик оғир бўлса ҳам, барчасини худди Худо айтганидек қилиб бажарди.

Иброҳимда шундай кучли ишонч бор эдики, агар Исҳоқ қурбон бўлиб ўлганида ҳам, Худо уни қайта тирилтиришига ишонарди. Сабаби — Худованд Исҳоқ орқали қилмоқчи бўлган ишларини ҳали амалга оширмаган эди. Худованд Исҳоқни қутқариб қолганида Иброҳимга шуни кўрсатмоқчи эдики, болани ўлдириб барибир Худони қониқтира олмаслигини. Аксинча, инсон Худонинг айтганларини бажариб, шу орқали Худога хурсандчилик олиб келиши мумкин экан. Азиз биродарлар, Иброҳим биз масиҳийларга шуни кўрсатмоқчи эдики, Худо учун инсон энг яхши нарсаларни қурбон қилиши мумкин. Исҳоқнинг ўлими, албатта, Раббимиз Исо Масиҳнинг ўлимини эслатади. Шу орқали билишимиз мумкинки, Худованд ҳам худди Иброҳим бобомиз каби Ўзининг ёлғиз Ўғлини севар эди. Шунга қарамай, Худо Исо Масиҳни инсонларни нажот олиши учун қурбон қилиб хочда ўлишига рухсат берди. Шу ўлим орқали биз бугунги кунда тирикмиз.

Худонинг биз инсонлар учун келтирган қурбонлиги олдида барибир бизнинг қурбонликларимиз ҳеч қандай баҳога эга эмас. Инсонларнинг энг яхши қурбонлиги эса Худога бўйсуниб Унинг амрлари бўйича яшашдир. Ҳурматли радио тингловчи мухлислар, сизлар билан хайрлашар эканман, ўзимизнинг электрон почтамизнинг манзилини сиз, азизларга яна бир бор эслатиб ўтсам. dilkash@najot.com Азиз биродарлар, сизларни фикр ва мулоҳазаларингиз битилган мактубларингизни интизорлик билан кутиб қоламиз. Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top