3:35

Учбирлик

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар. Сиз азиз радио тингловчиларимиз билан яна радиомиз қаршисида биргамиз. Эфирда “Дилкаш” радиоси, марҳамат, тингланг. Азиз биродарлар, Худо, Муқаддас Руҳ ва Ўғил -уларнинг уччаласи ҳам биргаликда Ўз фаолиятларини олиб борадилар. Масиҳийларнинг ҳаётларида нимаики бўлмасин, барини улар биргаликда қилишади. Айнан мана шу бирлик ҳақида бизга Римликларга мактубининг 8 боби 26 ва 27 оятларида батафсил тушунтириб берилган. Келинг, ушбу оятларни биргаликда ўқиб кўрамиз.

“Бунинг устига, Илохий Руҳ бизнинг заифлигимизга мадад бериб туради. Чунки биз қандай ибодат қилмоқ кераклигини билмаймиз. Лекин Илоҳий Руҳнинг Ўзи ифода қилиб бўлмас оҳ-нолалар билан биз учун Худо олдида шафоат қилади. Юракларни синовчи Худо эса Руҳнинг фикри нимада эканлигини билади. Чунки Руҳ Худонинг иродасига кўра Худо азизлари учун шафоат қилади”. Бу оятдан шуни англашимиз мумкинки, Муқаддас Руҳ ҳамда Ота бизнинг ибодатларимизга ёрдам бериш учун биргаликда ишлашади. Ҳар бир ибодат қилган кишининг юраги ва мақсадлари Худо ва Муқаддас Руҳ томонидан ўрганиб чиқилади.

Бу ўрганиб чиқиш биз инсонлар учун бир қанча вақтга чўзилиб кетгандай кўриниши мумкин. Лекин учбирлик бизларни ибодатларимизга олдиндан қандай жавоб бериш кераклигини яхши билишади. Шу билан бирга инсоннинг нажот олишида ҳам Худованд, Муқаддас Руҳ ва Раб Исонинг катта хизмати бор. Улар ҳар бир нажот олган киши учун биргаликда хурсанд бўлишади. Муқаддас Руҳ Исо Масиҳ ҳақида гапирса, Исо Масиҳ доимо Ўз Отаси ҳақида бошқаларга гапириб келган. Уларнинг хизматлари то Раб Исонинг иккинчи бор ер юзига қайтиб келгунига қадар тугамайди. Улар доимо бир-бирини тўлдириб туради.

Раб Исо Ўзининг Отасини ёнига кетиши пайтида шогирдларига Ўзининг ўрнига келадиган Юпатувчи ҳақида айтиб берди. Юпатувчи дунёнинг охирига қадар ҳар бир имонли билан бирга эканлигини барчамиз яхши биламиз. Муқаддас Руҳ бошқаларга Исо Масиҳ ҳақида гапиришимизни ўргатади. Шунинг учун ҳам Каломда айтилган: бизга нима ҳақида гапиришимиз шу пайтда ўргатилади. Азиз биродарлар, мана шу айтганларимиз бизда ҳам ишлаши учун биз Худога содиқ ва Уни севадиган шогирдлар бўла олишимиз керак. Баъзи бир уйларни, биноларни кечқурун кўрсак, гўёки кундуз кунидек, ёруғлик таратиб туради.

Атрофдаги чироқлар шунчалик куп нур таратиб турадики, ҳатто ердаги кичкина нарсани ҳам бемалол кўришимиз мумкин. Муқаддас Руҳ ҳам ҳар бир масиҳийнинг ҳаётини шундай ёритади. Агар юрагимизда Муқаддас Руҳ бўлса, У бизни тўғри йўлдан бошлаб бораётганига ҳеч иккиланмасак ҳам бўлади. Азиз радио тингловчи, биз кўзимиз билан кўролмаётган мана шу Муқаддас Руҳ ҳаётимизда шунчалик ажойиб ишларни амалга ошириши мумкинки, ўзимиз ҳайрон қолишимиз мумкин. Азиз биродарлар, сизлар билан хайрлашар эканман, сиз азизларга ўзимизнинг электрон почтамизни манзилини эслатиб ўтсам: dilkash@najot.com яна радиомиз қаршисида соғ-омон учрашгунча хайр, саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top