3:12

Руҳий ғалаба 167

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи биродарлар. Эфирда “Дилкаш” радиоси. Сиз азизлар билан яна радио тўлқинларида ғойибона учрашиб турганимиз учун Отамизга шукроналар айтамиз. Ҳурматли радио тингловчи биродарлар, Эфесликларга мактубининг 6 боби 14 оятида ҳаворий Павлус руҳий қурол-аслаҳалар тўғрисида шундай ёзади: “Белингизни ҳақиқат камари билан боғланг, кўксингизга солиҳлик совутини тақинглар”. Ушбу оятни ўқиганимизда, кўз ўнгимизда жангга тайёрланган бир аскарни кўришимиз мумкин.

Худованд Исроил халқини ваъда қилинган ерга боришларини буюрган пайтида бир нарсани уларга айтган эди, яъни барча одамлар ўз белларини маҳкам боғлашларини. Бундай ҳолатни асосан узоқ сафарга чиқаётган одамларда кузатишимиз мумкин эди. Худованд Раббимиз Исо Масиҳнинг иккинчи бор ташриф ҳақида гапирганида, жумладан шундай деб айтган эди: “Белларингиз белбоғлиқ, чироқларингиз ёниб турсин”. Бу оятда шу нарса назарда тутилган эдики, ҳар бир одам вақт келганида зудлик билан ҳамма нарсасини йиғиштириб, юқори тайёргарликка эга бўлиши.

Ҳаворий Павлус яшаган даврда Рим аскарларининг кийимлари шундай бўлган: катта тўртбурчакли мато боши сиғадиган доира сифатидаги тешиги бўлган. Ушбу мато аскарнинг устида ёпилиб, тешик жойдан унинг калласи чиқиб турар эди. Ушбу кийим ўзига яраша кенг ва узун бўлган. Аскарлар ушбу кийимни маҳкам, беллари узра камар билан боғлаб олишар эди. Айнан шу нарса белни маҳкам камар билан боғлаш, деб айтилар эди. Жанг қилиш пайтида аскарлар ушбу кийимларини туртта бурчагини йиғиштириб, камарига қистириб олишар эди.

Бундай қилишдан мақсад — жанг қилаётган аскар кийимларига чўвалашиб қолмаслиги учун ва жанг пайтида кийим халақит қилмаслиги учун қилинар эди. Бундан ташқари, аскарлар яна елкалари узра ўтиб белидаги камарга ҳам орқа тарафдан, ҳам олд тарафдан маҳкамланган камар ҳам тақиб олишар эди. Ушбу камар қилич ва бошқа қуролларни осиб олиш учун хизмат қилган. Энди масиҳий биродарларни шайтон билан бўладиган жангга тайёргарлигини қандай кузатишимиз мумкин? Биринчи галда, албатта, бизнинг камаримиз ва кийимларимиз ҳақиқат бўлиши керак. Ҳақиқат деганда, ёлғон гапирмайдиган, ростгўй ва Худога ҳақиқатдан хизмат олиб борадиган инсонни тушунишимиз керак.

Ҳақиқатни билган одам Раббимиз Исо Масиҳ учун жанг олиб боради ва Худони номини доимо улуғлашга интилади. Жанг пайтида ғалабага эришиш учун инсон ўзини тўлиқ Худога бағишлаган бўлиши керак. Ҳар қандай ишда ҳам ўзини тўлиқ бағишлаш доимо ғалаба келтиради. Доимо белингизда ҳақиқат камари ва қўлларингизда Худованднинг дудама қиличи бўлса, шайтон сизга қарши жанг олиб боришга қўрқади. Азизлар, ишонаман, ҳар биримиз ўзимизни тўлиқ Худога бағишлай оламиз. Шунинг билан, азиз биродарлар, бугунги эшиттиришимиз ўз ниҳоясига етди.

Азиз биродарлар, сизларга ўзимизнинг интернет сайтимизнинг манзилини яна бир бор эслатиб ўтсам: www.najot.com яна радио тўлқинлари орқали учрашгунча хайр, саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top