Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар. Сизлар билан яна радиомиз қаршисида соғ-саломат учрашиб турганимиз учун Раббимиз Исо Масиҳга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Ҳурматли радио тингловчи биродарлар, сиз азизлар билан яна кичик уй гуруҳлари жамоатларининг фаолиятлари ҳақида суҳбатлашмоқчиман. Ҳурматли биродарлар, ҳар бир ота-она ўзлари дунёга келтирган фарзандлари ҳақида қайғуришларни барчамиз яхши биламиз.
Агарда ота-оналар фарзандлари ҳақида қайғурмаганларида, боланинг ҳаёти фожия билан тугаши аниқ. Шундай экан, гуруҳга келиб қўшилган янги биродарлар ҳақида ҳам кимдир доимо руҳий ғамхўрлик қилиши керак. Албатта, ким уларни тавба қилдириб гуруҳга олиб келган бўлса, шу инсон улар ҳақида ғамхўрлик қилиши тўғрироқ бўларди, деб ўйлаймиз. Сабаби, янги имонга келган биродар то гуруҳга тўлиқ қўшилиб кетгунига қадар, ўзи учун энг яқин инсон деб имонга келтирган кишини билади.
Шундай экан, имонга келтирган биродар қуйдагиларни билиши керак, деб ўйлаймиз. Муқаддас каломнинг 1 Бутрус китоби биринчи боби 23 оятида шундай ёзилган: “Сизлар фоний эмас, балки боқий уруғдан, яъни Худонинг ҳаётбахш, абадий каломи орқали янгидан туғилдингизлар.” Янги имонга келган биродарни чақалоққа ўхшатадиган бўлсак, албатта, уни бизнинг олдимизга келишини кутиб ўтирмаслигимиз керак.
Ўзимиз уларнинг олдига боришимиз керак. Янги туғилган чақалоқ тез-тез она сутини ичиб турганидек, биз ҳам биродаримизнинг олдига бориб, биргаликда калом ўқишимиз ва муҳтожликлар ҳамда муаммоларимиз учун биргаликда ибодат қилишимиз керак. Албатта, шундай йўл орқали янги имондаги биродага руҳий сут берган бўламиз. Шу ўринда, азизлар, гапимизни тастиғи сифатида каломдан бир оятни келтириб ўтмоқчи эди. Ушбу оят ҳам 1Бутрус китобининг 2 боби 2 ҳамда 3 оятларида ёзиб қўйилган:
“Янги туғилган чақалоқ соф она сутини тусагандай, Худо каломини орзу қилинглар, токи у калом билан озиқланиб, чунки сиз Раббимизнинг илтифотини татиб кўрдингизлар”. Яна 1Салоникаликларга мактубининг 2 боби 7 оятида ҳам шундай ажойиб оят ёзилган: “Биз Масиҳнинг ҳаворийлари каби олдингизга салобат билан келишимиз мумкин эди. Аммо болаларини ардоқлаган бир энага каби орангизда ювош бўлдик”.
Азиз биродарлар, сиз ўзингиз имонга олиб келган биродар ҳақида доимо ибодат қилишга унинг ҳол-аҳволидан, оилавий шароитидан хабардор бўлишга ҳаракат қилинг. Ҳар биримиз Худованддан мукофот олишни истаймиз, албатта. Худованд эса хизматимизга яраша мукофотларни аллақачон тайёрлаб қўйган. Азиз биродарлар, сизлардан фикрларингиз битилган мактубларингизни кутиб қоламиз. Мактубларингизни бизнинг электрон почтамизга юборишингиз мумкин. Манзилимиз: dilkash@najot.com яна радио тўлқинларимиз орқали учрашгунча хайр, соғ-омон бўлинг, азиз биродарлар.